Ko’p beriladigan savollarga javoblar

Bakteriologik Laboratoriya

БАКТЕРИОЛОГИЯ ТЎҒРИСИДА

  1. Микробиология фани  кандай фан ?   —    Микробиология сузи- ( mikros-кичкина ,bios-хаёт ,logos-фан ) жуда кичкина,куз билан куриб булмайдиган микроорганизм ёки микробни урганадиган фандир. Микробиологиянинг бир неча турлари мавжуд:
  • Умумий медицина микробиологияси
  • Техник ёки саноат микробиологияси
  • Кишлок хужалик микробиологияси
  • Ветеринар микробиологияси
  • Денгиз ва космик микробиологияси
  • Тиббий микробиология
  1. Бактериология нима узи ? —  Микробиологиянинг бактерияларни  урганадиган булими.
  2. Вирусология нима узи ? —  Микробиологиянинг вирусларни урганадиган булими.
  3. Паразитология нима узи ? —  Микробиологиянинг  содда жониворларни  урганадиган булими.
  4. Бактериологик лабораторияларни вазифалари кандай ? – Бактериологик лаборатория 2кисмга булинади : Эпидемиологик бактериология ва санитария бактериологияси.

Санитария бактериологияси ташки мухитдаги микроорганизмлар ва микробиологик процессларни ахоли соглигига таъсири нуктаи назаридан урганади.Бу булим сув , хаво , тупрок микрофлораси , озик-овкат махсулотлари ва бошка объектларни урганиб , уларнинг санитария-эпидемиологик жихатдан  тозалигини аниклайди .Санитария микробиологиясининг энг мухим вазифаси текширилаётган объектларда касаллик кузгатувчи микроблар ва захари бор-йуклигини , уларнинг хаёт фаолиятини аниклаш , махсулотлар , айникса озик-овкат махсулотларининг бузилганлигини аниклаб , бузилиш даражасини белгилашдир ; бундай бузилишларни микроблар келтириб чикаради .у масалаларни хал этиш учун тегишли нормативлар зарур , ана шу нормативларга караб ташки мухитнинг аникланган микрофлорасини маълум гигиеник талабларга мос келиш-келмаслиги тугрисида фикр юритиш мумкин.Санитария бактериологиясида  ташки мухит объектларини текширишнинг стандарт методлари,текширилаётган материалдан проба олиш коидалари , олинган натижаларни махсус инструкциялар ГОСТ (давлат умумиттифок стандарлари) ва ОСТ (умумиттифок стандартлари) , хар хил методик курсатмаларда келтирилган бахо критерийлари бор.Эпидемиологик бактериология инфекцион касалликларни аниклаш , нажас , сийдик , кон , беморлар балгами ва бошкаларни микробиологик йул билан текшириш  ишлари билан машгул булади .

  1. Бактериологик лаборатория каерда жойлашган ? — Бактериологик лаборатория учун мослаштирилган бинонинг  биринчи каватида жойлашган . Иккита кириш эшигидан иборат . Биринчи кириши эшиги  эпидемиологик максадидаги анализлар учун , иккинчи эшик санитар-бактериологик анализлар кабул килиниши  учун .
  2. Озик-овкат махсулотларида кандай текширувлар утказилади ? —  Озик-овкат махсулотларида туйимли моддалар куп булиб , улар микробларнинг яшаши ва купайиши учун кулай мухитдир , озик-овкат махсулотларидаги микрофлора специфик ва носпецифик булиши мумкин.

Специфик микрофлора махсулотларларни мазали ва туйимли киладиган микроорганизмлардан , масалан , сут махсулотлари ва тузланган сабзавотлардаги сут кислота бактерияларидан иборатдир .

Носпецифик микрофлора озик-овкат махсулотларига ташки мухитдан тасодифан утиб колган микроблардан ташкил топади . Уларнинг баъзилари озик-овкат махсулотларига таъсир этмайди , бошкалари эса махсулотларни бузиб , уларни хатто зарарли килиб куяди , масалан , «ноннинг чузилувчан касаллиги» кузгатувчилари(картошка таёкчаси , ичимликларнинг шилимшиклигини кузгатувчи ) ва бошкалар . Санитария-курсатгич микроорганизмлар ва патоген микроблар хам носпецифик микрофлорага киради .

  1. Хоразм вилоят ДСЭНМ бактериологик лабораториясида килинадиган анализлар

номенклатураси :

  1. Санитария бактериологияси

1.1Хаво анализи :

— 1м 3   хаводаги умумий микроблар сони ;

— 1м 3   хаводаги патоген стафилококк сони ;

— Могор ва замбуруглар сони ;

— НТДлар ва буйруг , эпидкурсатмаларига асосан бошка патоген микрофлораларни аниклаш ;

  1. 2. Овкатдан захарланишда :

—  патоген ва шартли патоген энтеробактерияларни аниклаш ;

—  патоген стафилококкларни   аниклаш ;

—  патоген анаэроб микрофлораларни аниклаш .

  1. 3. Хирургия , тугругхона,болалар ва юкумли касалликлар ва бошка даволаш профилактик муассасаларида  , аптекаларда стерилликни аниклаш :

—  Боглов материаллари ва инструментлар стериллиги ;

—  Хирург кули , операцион  майдон ва бошкалар стериллиги ;

—  Дори формалари стериллиги ;

1.4. Ичимлик суви , очик суви  ва окава сувларида аниклаш :

—  Умумий  микроблар сони ;

—  коли-индекс ;

—  патоген энтеробактериялар ;

—  коли-фаг(БОЕфаг) ;

— (E.coli) янги фекал ифлосланиш курсаткичи.

  1. 5. Озик-овкат махсулотларида :

—  санитар курсаткич микрофлораси ;

—  патоген энтеробактериялар ( салманелла тури) ;

—  НТДда  курсатилган бошка микроорганизмлар ;

—  патоген стафилокклар ;

— ичак таёкчаси бактериялар гурухлари ;

—  патоген анаэроб микроорганизмлар ;

—  консерваларда ишлаб чикариш стериллиги ;

—  антибиотикларнинг колдик микдорини аниклаш

  1. 6. Дори формаларини стерилизацияга кадар аниклаш :

—  МАФАМ аниклаш ;

—  1 мл 3  ИТБГ борлигини аниклаш ;

—  1мл ёки 1гр ИТБГ микдорини аниклаш ;

—  стерилизацияга кадар курук дори моддаларда (1мл ёки 1гр МАФАМ , ИТБГни аниклаш )

1.7.  Аптека идишларида :

— мезофил аэроб ва факультатив анаэроб микроорганизмлар ( МАФАМ)  микдори ;

—  ювинди суртмасида ичак таёкчасини бактерия гурухи ( ИТБГ) борлигини аниклаш ;

  1. 8. Тупрокда аниклаш :

—  коли-титр ;

—  умумий микроблар сони ;

—  патоген энтеробактериялар (шигелла,салманелла) ;

—  Cl.perfringens титри ;

—  термофил микроорганизмлар титри ;

1.9. Медицина ходими кули , ДПМдаги инвентарлар , жихозлар , умумий овкатланиш корхоналарида , савдо ва болалар муассасаларидан олинган суртмаларда куйидагилар аникланади :

—  ИТБГ  ;

—  патоген стафилококк ;

—  патоген ва шартли патоген энтеробактериялар ;

1.10. Кукрак сути , ёг , ичимликларда :

— умумий микроблар сони ;

—  тилла ранг ва эпидермал стафилококк ;

—  энтеробактериялар оиласи микроорганизмлари ;

—  кук йиринг таёкчаси ;

1.11. Озука-мухитлари сифатини назорат килиш :

—  сифатини аниклаш методи ;

Микдорини аниклаш методи

2.Эпидемиологик бактериологияси

  1. Нажас,ут кусук масса ва ошкозон ювинди сувида,патоген ва шартли патоген микроорганизмлар кузгатувчиларини аниклаш .
  2. Кон ва сийдик анализидан салманелла аниклаш .
  3. Бурун-халкум ва орка мия суюклигидан менингококки аниклаш анализи.
  4. Бурун ва томокдан стафилококк ташувчанликни аниклаш  анализи .
  5. Халкумнинг орка деворидан коклюш ва паракоклюшни аниклаш анализи .
  6. Кон ва бош биоматериаллардан микрофлорани аниклаш анализи.
  7. Патоген бактерияларни антибиотикларга сезгирлигини аниклаш .
  8. Сичконларда ботулотоксинга нейтрализация реакциясини аниклаш .
  9. Озука мухитлари , бакпрепаратлар сифатини назорат килиш учун патоген, шартли патоген культураларни музей штаммларини саклаш.

                                                                           Серология анализи

  1. Видаля реакцияси – корин тифи , паратифлар ва бошка энтеробактериялар диагностикумлари билан.
  2. РПГА – пассив гемаглютинаия реакцияси

— дизентерияда

— корин-тифи ва паратифларда

—  иерсиниозларда

— Вакцина кабул килган болаларда дифтерия ва кокшолга карши иммунитет борлиги аниклаш.

  1. Антибиотикорезистентлик нима ?

Антибиотиклар (юнон  anti – карши ва  bios – хаёт) – баъзи микроорганизмлар , хайвонлар ва усимликларда ишланиб чикадиган ва турли хил микробларнинг усиши , ривожланишини тухтатиб куйдиган микроорганизмларни танлаб улдирадиган моддалар.Антибиотиклар синф ва гурухларга булинади : Табиий антибиотиклар , ярим синтетик антибиотиклар  , ингибитор химояланган ва синтетик антибиотиклар .

  1. ДПМларида кандай бактериологик текширувлар амалга оширилади ? —    Атрофдаги булимларда тушган ювинди сувларда ичак таёкчаси , бор йуклиги патоген стафилококклар аникланади . Хавони санитария бактериология жихатдан текшириш , дори моддалар стериллиги , операцион майдон тозалиги , инструмент тозалиги , боглов ва тикиш материаллари тозалиги аникланади .
  2. Уткир диарея кандай биологик материал текширилади ? —  Беморлардан дизентерия кузгатувчиларини аниклаш учун нажас , кусук масса ва кон аникланади .
  3. Ичимлик сувида куйидаги курсаткичлар аникланади ? —   Ичимлик сувида умумий микроблар сони (УМС) , 1литр сувдаги ичак таёкчасининг сони (коли-индекс) , патоген флора ,  янги фекал билан ифлосланлиги курсаткичлар аникланади .
  4. Анализ натижаларининг хакконийлигини кандай аниклаш мумкин ? —   Даволашдан кейинги холати тугри натижа ва даволашга тугри йулланма берилса беморнинг ахволи яхшиланади   ва бошка лабораторияларига анализ текшириб анализлар натижаларини  таккослаш .

 

 

 

Virusologiya laboratoriya

ВИРУСОЛОГИЯ ТЎҒРИСИДА

1.Вирусология лабораториясининг вазифалари нимадан иборат ?- атроф мухитдаги ичимлик суви, очик сув хавзалари, суртма ва озик овкат махсулотларида инсон организмига таъсир килиб касаллик чакирувчи вирусларни аниклаш ва касалликнинг келиб чикишини олдини олиш , ахолини соглом ва сифатли ичимлик суви ва озик овкат махсулотлари билан таъминлаш,беморларнинг  ва улар билан мулокатда булганларни вирусли касалликларга уз вактида тахлил килиб, вирусли юкумли касалликларни таркалишини олдини олиш .

2.Вирусология нима узи ?  —  Микробиологиянинг вирусларни урганадиган булими.

3.Вирусологик лабораторияларни вазифалари кандай ? – Вирусология  лаборатория 2кисмга булинади : вирусологик текширувлар ва санитария –вирусология текширувлари.

Санитария вирусология –ичимлик суви, ташки мухитдаги сув , суртма ва  озик-овкат махсулотлари ва бошка объектларни урганиб , уларнинг санитария-эпидемиологик жихатдан  тозалигини аниклайди .

Вирусологик текширувлар  — вирусли  касалликларни аниклаш ,беморларнинг кон зардобларида вирусологик йул билан текшириш  ишлари билан машгул булади .

Вирусология лабораторияси  — Хоразм вилоят ДСЭНМ худудидаги 1 каватли мослаштирилган бинода  жойлашган . Битта кириш эшигидан иборат,  кириши эшиги  эпидемиологик максадидаги анализларни кабул килиниши  учун .

4.Озик-овкат махсулотларида кандай текширувлар утказилади ?  —  Озик-овкат махсулотларида ИФА методида вирусли гепатит А  аникланади.

Хоразм вилоят ДСЭНМ вирусологик лабораториясида килинадиган анализлар

номенклатураси :

                      Вирусологик текширувлар;

  1. ИФА методида бемор ва соглом ахоли кон зардобида вирусли гепатит касаллигининг А,В, С, Д, Е турларини тахлил килиш :

Санитария-вирусологик текширувлар;

  1. Уткир ичак касаллиги (ОКЗ) билан касалланган беморлар нажасида на энтеровирус и ротовирусларни ИФА методида аниклаш тахлиллари.
  2. ТОРЧ инфекциларни ИФА методида тахлил килиш:
  3. Грипп и УРВИнфекцияларини ПЦР методида тахлил килиш.
  4. ПЦР методида вирусли гепатит В, Сларни тахлил килиш;
  5. Вирусли гепатит касаллиги учокларида ичимлик суви ,очик сув хавзалари, суртма ва озик овкат махсулотларида ИФА методида гепатит А ни аниклаш тахлилари;

Серологик текширувлар

  1. 1 ёшдан  14 ёшгача булган кизамик , кизилча ва полиомиелитга карши эмланган болалардава ундан юкори ёшдагиларда кизамик ва полиомиелит касаллигига карши иммунитет таранглигини аниклаш тахлилари.

 

Dezinfeksiya bo`limi

Дезинфекция бўлими

  1. Савол: Дезинфекция нима?

Жавоб: Юқумли касалликлар кўзғатувчиларини турли объэктларда ва ташқи мухитнинг турли субстратларида йўкатиш усуллари ва воситаларига айтилади.

  1. Савол: Дезинфекция бўлимида кимлар ишлайди?

Жавоб: Дезинфекция бўлимида санитария гигиена куллиёти ёки даволаш куллиётини батирган, иш жойи ва дезинфекция станцияларида ёки врачлар малакасини ошириш институтларидаги махсус курсларда тайёргарлик кўрган тиббий врачлар ишлайдилар.

  1. Савол: Дезинфекция бўлими вазифалари нима?

Жавоб: Хизмат кўрсатилаётган худудда дезинфекция ва стерилизация чора тадбирларини ўтказилишини ташкиллаштиради, шунингдек унинг ўтказилиши устидан назорат ўтказади. Тегишли хужжатни кўрсатган холда даволаш профилактик, болалар муассасаси ва бошқа муассасада, шунингдек фуқаролар хонадонларида дезинфекция тадбирларини ўтказиш ва унингсифатини назорат қиладилар.

  1. Савол: Камерали дезинфекция нима?

Жавоб: Иссиқ ҳаво ва буғли камералар ёрдамида ип, газлама, жун, чарим ва мўйнали кийимларни, тўшак, ёстик, хайвон махсулотларининг баъзи турларини, утил ва китобларни дезинфекция қилиш.

  1. Савол: Хонадонларда юқумли касаллик кайд этилган тақдирда дезинфекция ишлари ким томонидан олиб борилади?

Жавоб: Касалликни турига қараб хонадон эгалари, қишлок врачлик пункти ва ДСЭНМ ходимлари томонидан олиб борилади.

  1. Савол: Хонадонларда юқумли касаллик қайд қилинган тақдирда дезинфекция ишлари учун сарфланадиган дезинфекция воситаси ким томонидан сотиб олиниши ёки ажратилиши керак?

Жавоб: Касалликни турига қараб хонадон эгалари, қишлок врачлик пункти ва ДСЭНМлар томонидан сотиб олинади ва ажратилади.

  1. Савол: Болалар богчалари ва мактабларида юкумли касалликлар қайд қилинганда дезинфекция ишлари ким томонидан олиб борилади?

Жавоб: Касаллик турига қараб болалар боғчаси ва мактаблар хамширалари, қишлок врачлик пункти ва ДСЭНМ ходимлари томонидан олиб борилади.

  1. Савол: Кейинги пайтларда ахоли ўртасида хонадонма-хонадон юриб, суваракларга ёки бошка хар хил зараркунандаларга қарши хизматни таклиф қилаётганлар кўпайди. Бу хизматни таклиф қилаётган одамларга қандай ишонса бўлади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан чиқарилган буйруқ ва санитария қоида ва меъёрлари асосида лицензияси бўлган ва шу ишни қилишга рухсат қилинган мутахасисларга ишониш керак.

O`ta xavfli yuqumli kasalliklar laboratoriyasi

ЎТА ХАВФЛИ ЮКУМЛИ КАСАЛЛИКлар тахлилгохида кандай текширишлар олиб борилади ?

1.ВАБО (ХОЛЕРА)-БАКТЕРИОЛОГИК,РА,РПГА,ЭКСПРЕСС МЕТОД  яъни тезкор усул хам жавоби 2-3 соатда аникланади.

2.КУЙДИРГИ касаллиги-бактериологик,серологик,биологик,экспресс метод яъни жавоби

2-3 соатда аникланади.

3.Кора-оксок касаллиги –бруцеллез-Бактериологик  ГК,Райта-Хеддльсон,РПГА методи.

4.Риккетсиозларни аниклаш учун – РА,РНГА,РСК куйилади.

5.Листериоз.,псевдотуберкулез,лептоспироз касалликлари учун РПГА кулланилади.

6.Туляремияда  РПГА,РНАТ, РНГА реакциялари куйилади

 2. Вабо кандай касаллик?

Вабо уткир ичак инфекцияси булиб  антропоноз касаллик факат одам касалланади,

Меъда ичак йулининг шикастланиши,захарланиши,сув тузлар алмашувининг издан чикиши,сувсизланиш ва юрак томирлар фаолиятининг бузилиши билан давом килади.

3.Вабони аниклаш  учун кандай ашелар олинади?

А) Бемордан: ахлат,кайт материали-кусук, ошкозоннинг ювгандаги сув,ут (В ва С порциялари)-2 соатдан колдирмасдан лабораторияга етказилиши шарт!

Барча ашелар муолажадан олдин олинади.

.Б) Касал билан якиндан мулокотда булган кишилардан –ахлат олинади.

В)Уликдан-ингичка ичакдан 3булаги(юкори кисми,урта кисми,пастки кисми—10 см дан лигатура билан бойлаб алохида идишда ва ут пуфаги бутун холатда олинади.

Г ) Ташки мухитдан : Сувлар 1-0,5литр микдорида- арик,анхор,ховуз сувлари ва окава сув текширилади. Водопровод суви эпид курсатмага биноан текширилади

4.Карантин  кайси касалликларда куйилади ?

Улат,Сарик лихорадка,Вабода карантин куйилади.

5.Зооноз касалликларини айтинг?

Улат,куйдирги,кора –оксок ,туляремия,геморрагик иситма, сарик иситма ,кутуриш касалликлари киради.

6.Кора-оксок (Бруцеллез)да кандай аше текширилади?

Бруцеллез касаллигида  : Бемор кони 5мл микдорида олинади ва илик текширилади.

Ташки мухитдан сут ва мол гушти текширилади.

7. Кора оксок касаллиги кимларда куп учрайди?

Бу касаллик асосан чупонларда, терига ишлов берувчиларда,ферма ходимларида гушт сотувчиларда,зооветеринарларда касал молнинг сутини пиширмасдан ичувчиларда учрайди.

8.Куйдирги касаллиги  огриган беморлар купинча кайси шифокорларга борадилар?

Бу беморлар купчилик холатларда хирургларга  мурожат киладилар..

9.Улат касаллигининг таърифини айтинг ?

Улат-бактерия кузгатадиган турли хил юкиш механизмига эга булганодамда иситмалаш огир интоксикация  лимфа тугунларининг яллигланиши ва организмнинг зарарланиши билан кечадиган эооноз табиий учогли ута хавфли юкумли касалликдир.

10.Улат касаллигининг клиникаси  ва юкиш йулларини кандай ?

Улат касаллигининг клиникаси  унинг клиник шаклларига караб турлича кечади. Улатнингхар бир юкиш йулига касалликнинг маълум бир клиник шакли мос келади.

Юкиш йуллари                                                          Клиник шакллари

-трасмиссив                                                          -бубон ва тери-бубон

-хаво-томчи                                                           -упка шакли

-алиментар                                                             -фарингиал (ангиноз) еки ичак шакли

-контакт-маиший                                                   -бубон еки тери –бубон шакли.

11.Куйдирги кузгатувчисини аниклаш учун ташки мухитдан олинадиган намуналар?

Тупрок намунаси куйдирги  кузгатувчиси билан ифлосланган еки ифлосланган деб гумон килинган жойдан олинади (учокдан нохушстационар пунктдан) Намуна олинадиган майдон туртбурчакка (квадратга) булинади(хар бир томони.4метрдан куп булмаслиги керак). Туртбурчакнинг 4 та бурчагидан ва уртасидан 5 та тупрок намунаси олинади.(20-30гр.дан)Тупрок намунаси 15 смгача чукурликдан олинади. Моллар кабридан (скотомогильник) тупрок намунаси олиш учундастлаб намуна  олинадиган жойдан 2-3см калинликда тупрок олиб ташланади сунгранамуналар 2 метргача чукурликдан (хар 25 смдан ) олинади;

Куйдирги кузгатувчисига сув намуналари табиий ва сунъий сув хавзаларидан 05 литрдан олинади.

Ташки мухитдан суртма 100смкв майдондан стерил сувга хулланган докали тампон ердамида олинади.

Эпидемиологик курсатма асосида куйдирги кузгатувчисига текшириш учун чикинди сув,ем-хашак, хайвонлар хом ашелари олиниши тавсия этилади. Олинган ашелар учун 2та нусхада йулланма езилиб тиббий жодим ердамида лабораторияга етказилиши шарт.

12.Куйдирги ярасининг бошка яралардан фарк киладиган жихатлари:

Куйдирги яраси нинг огриксиз булиши (иккиламчи инфекция кушилмаган булса );

Ярани кумирга ухшаш кора пустлок коплаши;

Яра атрофи кизариб ,шиш пайдо булиши;

Регионар лимфаденит кузатилиши,

13.УЛАТ кузгатувчисининг  морфологияси(тузилиши)кандай?

Суюк мухитларда устирилганида узидан иплар чикарадиган парда ва ипир_ипир чукма хосил килади.Зич мухитларда колониялари:

!- Стадия аввал шиша синикларига ухшайди,-12 СОАТ

2 СТАДИЯ Кейин маркази зичлашиб теварак атрофи фестонсимон нотекис булади.

ва тур румолча шакл _сульфит агарда !18-20) соатда пайдо булади.

3 Стадия. Кунгабокар  шакли пайдо булади. (36-48) соат,

Конли агарда бу холатни куриб булмайди.

14.Вабо вибрионининг  усишини изохланг ?

Вабо вибриони ишкорий мухитда яхши усади.

1%ли сувда 3-6 соатдан кейин 37 градусда нозик кукиш парда хосил килади.

Ишкорли агарда 37градусда 10-12 соатда ярим ялтирок кукиш рангли колониянинг тевараги худди  циркуль билан чизилгандай шиша рангли булиб усади,Унинг колониясига петляни тегизсак худди егсимон массани курамиз. У чузилувчан эмас .Куешда уз рангини узгартирмайди,

15.Вабо вибрионининг харакати кандай ?

Вабо вибриони ута харакатчан булиб худди тунги чирок  атрофидаги  пашшаларнинг харакатидан хам тезрок харакат килади.

Radiologiya laboratoriya

Радиацион гигиенанинг мақсади ва вазифалари.

Радиацион гигиена — бу махсус ва алоҳида фаолият кўрсатувчи фан бўлиб, одам организмига ионлаштирувчи нурланишларнинг таъсир этиши ва оқибатларини ўрганувчи ҳамда инсонларнинг саломатлигини сақлашга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқувчи соҳадир.

Фаннинг асосий вазифалари:

  • халқ хўжалигида ионлаштирувчи нур манбаъларидан

фойдаланиш шароитлари ва уларнинг турларига гигиеник тавсифлар ва таърифлар бериш;

  • нурларнинг турига биноан нурланишнинг салбий таъсир этиши мумкинлигини аниқлаш, уларнинг дозаларини, таъсир этиш муддатларини ва бошқа радиобиологик тавсифларини аниқлаш;
  • радиациявий хавфсизлик қоидалари ва санитарияга доир меъёрларни ишлаб чиқиш, яъни радиацион хавфсизлик меъёрларини инсонларнинг амалий фаолиятларида қўллаш;
  • санитария қоидалари ва радиациявий хавфсизлик меъёрларини инсонларнинг амалий фаолиятларида қўллаш;

 Радиология бўлими ва лабораторияси қуйидаги меъёрий ҳужжатлар асосида фаолият юритади:

 Ўзбекистон  Республикасининг 03.07.1992 йилдаги “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги, 31.08.2000 йилдаги  “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги, 05.04.2002 йилдаги “Чиқиндилар тўғрисида”ги  Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2009 йилдаги №98-сонли, 13.08.2009 йилдаги №231-сонли, 20.12.2012 йилдаги №358-сонли Қарорлари, РХМ-2006, СанҚваМ, Методик қўлланмалар, ССВ,  Республика ДСЭНМ ва вилоят ҳокимининг  буйруқларини бажарилишини таъминлаш.

Радиология бўлими ва лабораториясининг жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши.

Лаборатория етарли миқдорда замонавий ускуна ва жиҳозлар билан яъни “Мини-рад-1000”, “ДКС-96”, “ДРГ-05”, “ДП-100”, “Бета” русумли дозиметр-радиометрлар  ҳамда “МКС-АТ 1315” русумли спектрометр ускунаси  билан жиҳозланган. “ДП-100”, “Бета” русумли дозиметр-радиометр ускуналари текшириладиган  намуналарда умумий радионуклидлар миқдорини аниқлайди, “МКС-АТ 1315” русумли спектрометр ускунаси эса озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги цезий-137, стронций-90 радиоактив моддаларини, қурилиш материаллари таркибидаги калий-40, радий-226 ва торий-232 миқдорларини аниқлаб 1-2-3-синфларга ажратиш учун мўлжалланган.

Радиология бўлими ва лабораториясининг асосий фаолият турлари:

Радиология бўлими — томонидан Вилоят ҳудудидаги барча даволаш-профилактика муассасалари ҳисобидаги рентген, флюорография, тиш ренген ускуналари, компьютер томограф  ускунаси, ишлаб чиқариш   корхоналаридаги РИПлар, саноат рентген ускуналарига  уларни фаолият кўрсатиши учун  санитария хулосаси  бериш билан шуғулланади ҳамда кўрсатиб ўтилган ускуналар билан ишловчи  “А” тоифасига киритилган ходимларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10.07.2012 йилдаги  200-сонли буйруғи асосида  тиббий кўрикдан ўтишини ва уларни олган доза юкламаларини назорат қилиб бориш.

Радиология лабораторияси — асосан ҳар хил турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш материаллари, сув, тупроқ таркибидаги радионуклидлар билан ифлосланиш даражини ва атмосфера ҳавоси таркибидаги гамма фон миқдорини аниқлаш.

Радиоактивлик нима ?

Радиоактивлик – бу баъзи бир кимёвий элементларларнинг ядроларини ихтиёрий равишда парчаланиши оқибатида атроф муҳитга турли нурланишларни тарқатишига айтилади.

Радиациявий хавфсизлик нима ?

Радиациявий хавфсизлик – фуқаролар ва атроф муҳитнинг ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолати;

Фуқароларнинг  радиациявий хавфсизликни таъминлашдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари нима ?

Ўзбекистон  Республикасининг  31.08.2000 йилдаги  “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида” ги  Қонунининг  5- моддасига  асосан фуқаролар қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларга  эга:

— ионлаштирувчи  нурланиш  манбаларидан  нурланиш оқибатида уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши;

— атроф муҳитнинг, фойдаланишдаги ва истеъмолдаги предметларнинг радиациявий ҳолати, радиациявий хавфсизликни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек ўзлари олган нурланиш дозаси тўғрисида тўлиқ ва холис ахборот олиш;

— радиациявий хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокамасида иштирок этиш.

Фуқаролар қуйидагиларга мажбурдирлар:

  • радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, радиациявий хавфсизлик соҳасида тартибга солишни амалга  ошираётган давлат органларининг талабларини бажаришга.

Табиий радионуклидлар таъсир этиш чоғида радиациявий хавфсизликни  таъминлаш.

Ўзбекистон  Республикасининг  31.08.2000 йилдаги  “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги  Қонунининг  15-моддасига  асосан,  ер участкаларини танлаш, бинолар ҳамда иншоотларни лойиҳалаштириш ва қуриш хоналар ҳавосига табиий радионуклидлар тушишини бартараф этиш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши керак.

Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиб олиш, бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш хоналари ҳавосидаги табиий радионуклидларнинг мавжудлик даражасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Радиациявий хавфсизлик нормативларига жавоб бермайдиган қурилиш материалларидан фойдаланиш тақиқланади.

Турар жой ва ишлаб чиқариш хоналарида аҳоли ва ходимлар (персонал)нинг табиий радионуклидлар оқибатида нурланиш олиши белгилаб қўйилган нормативлардан ошмаслиги керак.

Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш.

Ўзбекистон  Республикасининг  31.08.2000 йилдаги  “Радиациявий хавфсизлик тўғрисида”ги  Қонунининг  19-моддасига  асосан, Тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда фуқароларнинг  оладиган нурланиш дозалари радиациявий хавфсизликнинг белгилаб қўйилган нормаларига мувофиқ бўлиши керак.

Тиббий рентгенорадиологик  муолажалар  ўтказилганда  фуқароларни   муҳофаза қилиш воситаларидан фойдаланиш лозим.

Фуқаро талаби билан унга тиббий рентгенорадиологик муолажалар ўтказилганда олиниши кутилаётган ёки у олаётган нурланиш дозаси  тўғрисида ва бунинг эҳтимол тутилган оқибатлари хусусида ахборот берилади.

Bolalar va o`smirlar gigienasi bo`linmasi

 

1.Болалар ва ўсмирлар (0 ёшдан-17 ёшгача) гигиенаси бўлинмаси нимани ўрганади?

Жавоб: Болалар ва ўсмирлар организмига ташқи мухит омилларининг салбий таъсирини ўрганиб, ушбу салбий омил таъсири натижасида бола организмида юзага келиши мумкин бўлган соматик ва юқумли касалликларни олдини олиш профилактик чора-тадбирларини ишлаб чиқади. Ишлаб чиқилган чора-тадбирларни амалиётга тадбиқ қилиб, самарасини тахлил қилади.

2.Болалар ва ўсмирлар организмига таъсир этувчи омиллар?

Жавоб:Эндоген ва экзоген(физик, кимёвий ва социал) омиллар

3.Соғлом бола тушунчаси?

Жавоб: Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси врачи текшируви даврида ўткир ва сурункали касалликларга чалинмаган, органлари ёшга мос равишда ривожланган хамда ташқи мухит омилларининг кучли таъсирига жавобан ақлий ва жисмоний ривожланган организмга-соғлом бола дейилади.

4.Саломатлик кўрсаткичлари турлари?

Жавоб: Болаларнинг соғломлиги саломатлик кўрсаткичларига қараб белгиланади. 5 та саломатлик кўрсаткичларига ажратилади.

IСоғлом бола;

IIСурункали касалликларга мойил бола;

IIIСурункали касалликка чалинган субкомпенсация босқичидаги бола;

IVСубкомпенсация босқичидаги сурункали касалликка чалинган бола;

VДекомпенсация босқичидаги сурункали касалликка чалинган бола.

5.Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси текшириш объектларига нималар киради?

Жавоб:  7 турга мансуб объектлар киради:

а)Мактабгача таълим муассасаси (МТМ)

б)Умумтаълим мактаби

в)Гўдаклар уйи ва болалар уйи

г)Касб-хунар коллежи

д)Академик лицейлар

е)Болалар ва ўсмирлар соғломлаштириш марказлари (БЎСМ)

ё)Оромгохлар (шахардан ташқари(стационар) ва кундузги).

6.Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси текшириш объектларида Давлат санитария назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қайси норматив хужжатларидан фойдаланилади?

 Жавоб: Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси объектларида Давлат санитария назоратини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган “Санитария қоида ва меъёр”СанҚМ:(СанПиН)  хужжатлари орқали амалга оширилади. Болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси объектларининг хар бири учун СанҚМ- хужжатлари ишлаб чиқилган. Жумладан:

СанПиН:0241-07Санитарные правила устройства и содержания детских дошкольных учреждений в Республике Узбекистан”

СанПиН:0102-00 “Гигиенические требования к условиям обучения школьников в общеобразовательных школах.”

СанПиН:0145-03 “Санитарные правила по устройству, содержанию, организации режима обучения, охраны труда в академических лицеях и профессиональных колледжах”

СанПиН:0285-10 “Гигиенические требования к устройству, содержанию и организации режима в оздоровительных лагерях с дневным пребыванием детей в период каникул”

СанПиН:0286-10 “Санитарные требования устройстве, содержания и организации режима загородных детских оздоровительных лагерей”

            СанПиН: 0199-66  “Санитарные правила устройства и содержания домов  ребёнка” ва бошқалар.

Ушбу меъёрий хужжатлар тўғрисида батафсил маълумотлар WWW.Lex.Uz, WWW.Med.Uz ва WWW.TMA.Uz сайтларида кўрсатилган.

7.Болалар ва ўсмирлар муассасаларида болаларга берилиши ёки сотилиши таъқиқланаган озиқ-овқат махсулотлари?

Жавоб: Ўзбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 10.08.2010-йилдаги “Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини ташкил қилиш тўғрисида”ги 184-сонли қарори хамда Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи С.С.Саидалиевнинг 18.09.2010-йилдаги 8-сонли қарори асосида таълим муассасаларида қуйидаги ассортимент махсулотлари истеъмоли таъқиқланади:

-булочкага солинган гамбургерлар, чизбургерлар, хот-дог, сосиска ва дудланган колбаса махсулотлари;

-чипслар, кирешка ва хрюстяшкалар;

-газланган рангли ичимликлар;

-яроқлилик муддати ўтган ёки кўрсатилмаган, сифати кафолатланмаган маъсулотлар;

-ветеринария хулосаси кўрсатилмаган гўшт, балиқ ва товуқ махсулотлари;

-сувда сузувчи парранда гўшти ва тухуми;

-герметиклиги бузилган, бомбажли, занглаган, шакли ўзгарган ёки ёрлиғи бўлмаган консерва махсулотлари;

-уй шароитида тайёрланган махсулотлар;

-халодец, ўпка ва жигардан тайёрланган махсулотлар;

-қўзиқорин махсулотлари;

-аччик ва шўр махсулотлар;

-кремли кандолат махсулотлари;

-майонез, кетчуп ва табиий кофе махсулотлари.

8.Болалар саломатлигини назорат қилиш болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси врачи орқали қандай тартибда амалга оширилади?

Жавоб: Болалар саломатлигини назорат қилиш Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли тиббиёт муассасаларидан бириктирилган тор мутахассислар орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 12.04.2012-йил кунги чуқурлаштирилган тиббий кўрик тўғрисидаги 99-сонли буйруғи асосида (лаборатория ёрдамида яъни қон, сийдик тахлили, флюрография ва б.) болалар муассасаларига борган холда олиб борилади. Тиббий кўрик ўтказилаётган даврда тиббий комиссия томонидан болаларнинг саломатлиги тўғрисида Ф:026/У шаклдаги тиббий форма тўлдирилиб борилади. Аниқланган касалликлар хам ушбу шаклга қайд қилинади. Тиббий кўрик натижалари Давлат санитария назорати органлари орқали ўтган йилги тиббий кўрик натижалари билан тахлил қилиб борилади ва аниқланган касалликлар юзасидан соғломлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик 1 йилда 2 маротаба олиб борилади.

9.Болаларнинг ёшга оид даврларининг турлари ва касалликлари ?

Жавоб: Болаларнинг ёши 7 даврга бўлинади ва шу даврларда болалар турли хил касалликларга чалинишга мойил бўлади.

Болалик даврлари Ёши Мойил касалликлар
1. Янги туғилганлик давр Туғилган кунидан 10 кунгача Нафас, пневмония
2. Кўкрак ёши даври 10-кунликдан-1-ёшгача Пневмония, ошқозон-ичак
3. Илк болалик даври 1-ёшдан-3-ёшгача Марказий асаб тизими, сўзлаш ва харакатдаги оқсоқликлар
4. Биринчи болалик даври 4-ёшдан-7-ёшгача Марказий асаб тизими, сўзлаш ва харакатдаги оқсоқликлар
5. Иккинчи болалик даври Қиз болада:8-ёшдан-11-ёшгача Марказий асаб тизими касалликлари, ички органлар ва юрак мушак касалликлари
Ўғил болада:8-ёшдан-13-ёшгача
6.  

Ўсмирлик даври

Қиз болада:11-ёшдан-15-ёшгача Эндоген омиллар таъсири натижасида юзага келадиган касалликлар: Жисмоний ривожланишдан ортта қолиш
Ўғил болада:13-ёшдан-16-ёшгача
7.  

Ўспиринлик даври

Қиз болада:16-ёшдан-20-ёшгача Эндоген ва экзоген омиллар таъсирида юзага келадиган касалликлар: Жинсий ривожланишдан ортта қолиш
Ўғил болада:17-ёшдан-21-ёшгача

 

10.Болалик даврларда юзага келадиган касалликларнинг профилактикаси?

Жавоб:

1.Янги туғилган даврда юзага келиши мумкин бўлган-нафас олиш органлари(бронхит) ва пневмония касалликларни олдини олиш

-қулай миқроиқлим шароит яратиш(24С0-25С0);

-болани стерил кийим билан таъминлаш;

-онанинг шахсий гигиена қоидасига риоя қилиши;

-она ўз кўкрагини бола эмизишидан олдин тозалаши (обработкаси)

2.Кўкрак ёши даврда юзага келиши мумкин бўлган- пневмония, ошқозон-ичак  касалликларини олдини олиш

-боланинг кийим кечагининг  қуруқ бўлишини таъминлаш;

-фақат кўкрак сути билан эмизиш;

-уйқу ва уйғоқликни рационал тартибга солиш;

-болани чиниқтириш(хаво ваннаси, илиқ сувда чўмилтириш);

-рухий ривожланиш шароитларини яратиш.

3.Илк болалик ва Биринчи болалик даврларида юзага келиши мумкин бўлган- марказий асаб тизими(МНС) касалликлари, сўзлаш ва жисмоний харакатдаги оқсоқликларни олдини олиш:

-боланинг шахсий гигиенага риоя қилишига ўргатиш ва чиниқтириш;

-ёшга мос кийинтириш;

-рационал овқатлантириш;

— уйқу ва уйғоқликни рационал тартибга солиш.

4.Иккинчи болалик даврда юзага келиши мумкин бўлган- Марказий асаб тизими касалликлари(МНС), ички органлар ва юрак мушак касалликлари олдини олиш:

-турли фаолият турлари оптимал давомийлигини таъминлаш;

-тоза хавода бўлиш;

-рационал овқатланиш;

-кечки уйқуни рационал таъминлаш;

-харакатсизликни камайтириш.

5.Ўсмирлик ва ўспиринлик даврларда юзага келиши мумкин бўлган- жисмоний ва жинсий ривожланишдан ортда қолиш каби касалликлари олдини олиш:

-мунтазам спорт билан шуғулланиш ;

-ақлий ва жисмоний мехнатни бир хил тарзда олиб бориш;

-рационал овқатланиш;

-зарарли одатлардан узоқда юриш;

-рационал уйқу(8-соатдан кам бўлмаган).

Davolash profilaktika muassasasi

1.Даволаш-профилактика  муассасаларини назорат қилиш бўлими  нима билан шуғилланади?

Беморларга даволаш-профилактика муассасаларида ( шифохоналарда, туғриқхоналарда, диспансерларда, поликлиникаларда)  даволанишлари давомида шароитларни яратилиши устидан назорат ўтказади.

— ДПМларда шифохона ичи инфекцияларини тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, назорат қилиш ва амалий-услубий ёрдам кўрсатиш билан шуғилланади.

— ДПМлар ишчи-хизматчиларини мехнат шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, назорат қилиш ва амалий-услубий ёрдам кўрсатади.

2.Бўлим қачон ташкил қилинган?

Бўлим 2007 йил  Хоразм вилояти Давлат Санитария эпидемиология назорати Маркази қошида ташкил қилинган.

— Даволаш-профилактика муассасаларини назорат қилиш бўлими ДСЭНМнинг алохида мустақил бўлими бўлиб хисобланади.

3.Бўлимда кимлар ишлайди?

Бўлимда Тиббиёт институтини  ( академиясини)  санитария –гигиена факультетини тугатган, врачлар малакасини ошириш институтларида  махсус курсларида тайёргарлик кўрган  тиббий врачлар  ва  тиббиёт колледжини тиббий профилактика факультетини тугатган ва ўрта тиббиёт ходимларни малакасини ошириш билим юртини тугатган ўрта тиббий ходимлар фаолият кўрсатади.

Бўлимда  4 нафар ходим фаолият юритмоқда: Бўлим  мудири, врач эпидемиолог, санитария врачи ва врач ёрдамчиси.

4.Бўлим  ходимларининг вазифаларига нималар киради?

Даволаш-профилактика муассасаларини  қуриш учун ер танлайдилар.

Даволаш-профилактика муассасаларини  лойхасини кўриб чиқадилар.

Даволаш-профилактика муассасаларини  қурилиши устидан огаҳлантирувчи санитария назоратини олиб борадилар.

Даволаш-профилактика муассасаларининг совуқ ва иссиқ сув таъминланишини, канализация тизимини , иссиқлик тизимлари  ишларини назорат қилади.

Даволаш-профилактика муассасалари биноларини  суъний ва табиий ёритилганликларини  санитария меъёрларига мослигини ўрганадилар.

Даволаш-профилактика муассасаларидаги беморларни овқатланиши, пархез таомларни  касалликлар бўйича таъйинланиши устидан назорат ўтказадилар.

Даволаш-профилактика муассасаларининг худудининг ободонлаштирилиши, кўкаламзорлаштирилиши, чиқиндилар йиғиш майдонларининг холати , ташқи хожатхоналарнинг санитария холатини ўрганади.

5.Бир маротабалик тиббий асбоб-анжомларни ишлатилиши ва йўқ қилиниши усидан назорат олиб бориладими?

Даволаш-профилактика муассасалари бўлимларида ишлатилган  бир маротабалик  тиббий асбоб-анжомлар  билан таъминоти , ишлатилиши ва йўқ қилиниши, яъни муфель печида  ёқилиши устидан санитария назоратини олиб боради.

6.Даволаш-профилактика муассасаларидаги операция хоналарининг, туғириқ хоналарнинг. Боғлов ва муолажа хоналарнинг санитария холати назорат қилинадими?

Даволаш-профилактика муассасаларидаги операция хоналарининг, туғириқ хоналарнинг, боғлов ва муолажа хоналари  йилнинг хар чорагида санитария холати ўрганиб чиқилиб, лаборатория ( бактериологик лаборатория ) ёрдамида хоналарни умумий микроблар сони билан ифлосланганлик даражалари  ва  ичак таёқчалари билан ифлосланганлигини  аниқлаш учун сурмалар олинади.

7.Даволаш-профилактика муассасаларида инъекция олиш даврида юқумли касалликларни юқтириб олмаслик учун  нима қилиш керак?

Даволаш-профилактика муассасаларида  инъекция олиш даврида юқумли касалликларни  юқтириб олмаслик учун  шифохона тиббиёт ходимларидан  (хамширалар)  аввалом бор бир маротаба ишлатиладиган қўлқоплар кийишни , шприц ва  системаларни, дори воситалари солинган  ампулаларни ,флаконларни  сизнинг кўзингизнинг олдида очишларини ва йўқ қилишларини  талаб қилиш зарур.

8.Бир маротабалик ишлатиладиган қўлқоплар хар бир муолажа учун ишлатилиши шартми?

Даволаш-профилактика муассасаларида  бир марота ишлатиладиган   резина қўлқоплар  албатт а хар бир  муолажа  учун ишлатилиши шарт, агар ўзингизга  вирусли гепатит В, ва С ,  ОИВ ( Одам иммунтанқислиги  вирусини) инфекцияларини  юқтиришни  истамасангиз .

9.Лабораторияга қон топширганда хам бир маротабалик тиббий  анжомлар  ишлатиладтими?

Даволаш-профилактика муассасалари клиник  ва биохимик лабораторияларига  қон топширилганда хам  бир маротабалик  скарификаторлар ва  шпирицлар , наконечниклар ва кюветалар ишлатилишит шарт.

10.Акушер-гинеколог ва стоматолог врачлар кўригидан ўтишда ишлатиладиган бир маротабалик жамламаларни ишлатилгандан кейин ўзимиз билан олиб кетишимиз мумкинми?

Йўқ мумкин эмас, чунки  бир маротабалик тиббий анжомлар ишлатилгандан кейин  йўқ қилиниши зарур, бу анжомлар қон билан ифлосланиши мумкин ва кейин буларни уйингиздаги ёш болалар ўйнаб ўзларига жарохат етказишлари мумкин. Ўз номи билан бир маротабалик деб юритилади.

11.Стоматологлар оғизни чайишда  бир маротаба ишлатиладиган  шприц билан  хамма  беморларни оғзини чайишади, шу тўғрими?

 Йўқ тўғри эмас, чунки хар бир беморга алохида  шприц ишлатилиши зарур.

12.Хозирги вақтда хусусий тиббиёт муассасалари ва айниқса стоматологиялар кўпайиб кетган , уларни ким назорат қилади?

Хусусий тиббиёт муассасаларини ва соматологияларни  фаолиятини юритиши даврида ДСЭНМ ходимлари томонидан бир йилда икки марта тиббий кўрикдан  ўтишларини мониторинг асосида ўрганилади, Ўзбекистон  Республикаси ССВнинг буйруғига асосан хусусий тиббиёт муассасаларида режали текширувлвр ўтказилади.

13.Беморларга қон қуйиш буюрилганда қонни қаердан олиш мумкин?

Даволаш-профилактика муассасаларида  беморларга қон комппонентларини  қуйиш зарурати туғилса , буни хар бир даволаш профилактика муассасаларида қон банклари ташкил қилинган, шу ерга мурожат қилиш мумкин у ерда текширилган қон компонентлари сақланади.

14.ОИВ инфекциясини клизма қилиш ускунаси ( Хуқна) орқали юқтириб олиш мумкинми?

Мумкин, агар клизма қилиш учун мўлжалланган  анжомлар тозаланмаган, зарарсизлантирилмаган, қайнатилмаган холда бўлса. Хафвсиз усули бир маротабалик хуқна қилиш анжомларидан фойдаланишдир.

15.Даволаш-профилактика муассасаларида  кўп маротаба ишлатиладиган тиббий асбобларни  стериллигини қандай билиш мумкин?

Даволаш-профилактика муассасаларида  кўп маротаба  ишлатиладиган тиббий асбобларни стерилизация қилиш учун хар бир даволаш-профилактика муассасаларида стерилизация бўлимлари фаолият юритмоқда, асбобларни стериллигига шубҳа қилинса  шу даволаш профилактика муассасасидан биксларни ( асбоблар солинган идишларни ) кўрсатишни талаб қилиш мумукин.

Immunoprofilaktika bo`limi

                         Иммунопрафилактика  булими буйича  саволлар                                

1.Эмлаш ойлик  хисоботи  кайси  форма буйича  ёзилади? 

Жавоб: Форма- 6

2.Ротавирус  инфекция нима?

Жавоб:Ротавирус инфекцияси  вируслар чакирадиган  диарея  касаллигидир.

3.Ротавирус  инфекциясининг  асосий  белгилари  ва  симптомлари  ? 

Жавоб: Харорорат ,кайд  килиш,  сувсимон  диарея .

4.КПК ваксинаси   неча  ёшларга   килинади ?

Жавоб: 1ва  6 ёшда

5.Иммунопрофлактика  буйча  кайси  Сан Пин  фойдаланилади ?

Жавоб:Сан Пин  0239-07

6.Эмлашни  хисобга  олиш  картаси  ?

Жавоб :  063

7.Полимиелитни  олдини  олиш учин  кайси  ваксина  килинади ?

Жавоб :  ОПВ

8.Бола  тугилган  куниёк кайси  ваксина килинади ?

Жавоб: ВГВ-1

9.Кутириш  касаллигига  карши  эмланганларга  бошка  эмлашлар канча  вактдан  кейин рухсат  берилади?

Жавоб :2 ойдан сунгш .

  1. Музлатилмайдиган ваксиналарга кайсилар киради ?

Жавоб :БСЖ,  КПК, ОПВ,

11.Эриткичи бор  ваксиналар  канча градус  хароратда  сакланади?

Жавоб:+ 20С дан +80С  гача

12.Болаларни кайси  инфексияларга  карши  эмлаш лозим ?

Жавоб: Бошкарилувчи  инфексияларга   карши .

13.Бола тугилгандан   сунг,2-5 кун  оралигида кайси  ваксиналар  билан  эмланади ?

Жавоб:ОПВ-0, БСЖ .

14.БСЖ ваксинаси  очилгандан  сунг  канча  вакт  саклаш  мумкин  ?                                                                 Жавоб :6 соатгача .

15.ВГВ ваксинаси очилгандан сунг  канча  вактгача  сакланади ?

Жавоб:5 кунгача .

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                   

Kommunal gigiyenasi bo`linmasi

1.Коммунал гигиена бўлинмасининг асосий вазифалари нималардан иборат.

Жавоб:

1) Ахолини тоза ичимлик суви билан таъминланишини доимий равишда лаборатория текшириш усуллари ёрдамида назорат қилиш.

2) Атмосфера ҳавосини ҳар хил турдаги зарарли омиллар билан зарарланишини олдини олиш.

3) Сув ҳавзаларини санитария жихатдан муҳофаза қилиш.

4) Турар жойларни озода тутиш ва тупроқларни санитария жихатидан муҳофаза қилиш.

5) Тураржой, маъмурий бинолар ва маиший объектларининг гигиеник холатини яхшилаш.

2.Коммунал гигиенаси санитария врачи қайси асосий норматив-қонунчилик хужжатларидан фойдаланади?

Жавоб:

Коммунал гигиена бўлинмаси санитария врачи қуйидаги асосий норматив  қонунчилик хужжатларидан фойдаланади:

1.Асос бўлувчи хужжатлар (Ўзбекитон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси мехнат кодекси, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонун).

2.Умумдавлат меъёрий қонунчилик хужжатлари:

Санитар меъёр ва қоидалар, рухсат этилган меъёр (РЭМ), давлат стандартлари, қурилиш қоида ва меъёрлари, ССВ нинг асос бўлувчи буйруқлари.

3.Меъёрий услубий хужжатлар:

Алохида саволлар бўйича тегишли талабларга эга бўлган ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омиллар шароитида у ёки бу янги махсулот олинганда ёки қўлланилганда.

3.Ноқонуний равишда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш холатлари рўй берганда қайси ташкилотларга мурожаат қилиш керак.

Жавоб:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 161-моддасига асосан ҳар қандай ахлат ва тупроқни ажратилмаган жойларга ташлаш қатъиян ман қилинади. Бундай ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьялари (245-модда), фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қошида тузилган маъмурий комиссиялар (246-модда) ва 248-модданинг фуқароларга тааллуқли 4-бандида кўрсатилган ички ишлар органларининг мансабдор шахслари (махалла участка нозирлари) томонидан кўриб чиқилади.

4.Сув ва унинг физиологик, санитар гигиеник ва халқ хўжалигидаги ахамияти. Сув истеъмол килиш нормалари

Жавоб:

Инсон саломатлигини сақлашда сувнинг аҳамияти катта. Маълумки, одам танасининг 65%ини сув ташкил қилади. Сув организмда моддалар алмашинуви жараёнида қатнашади. Овқатни хазм қилишга ёрдам беради. Организмда 6-8% сув йўқолса ҳарорат кўтарилади, тери қизариб, юрак уриши, нафас олиш тезлашади, мускуллар чарчайди. Бош айланиб, оғрийди, 10% миқдорда сув йўқотиш организмни оғир холатга тушириб қўяди. 15-20% сув йўқотиш ўлимга олиб бориши мумкин.

Сувга бўлган талаб суткасига киши бошига 2,5-3 литрни ташкил этади.Аммо иқлими иссиқ мамлакатларда бу миқдор 2-3 хисса ортиши мумкин. Сув истеъмол қилиш меҳнатнинг оғир енгиллигига ҳам боғлиқ. Оғир жисмоний ҳаракат сув истеъмолини кунига 8,0-10 литрга етказиши мумкин.

Шунингдек уй-жойларни тоза тутиш, ювиниш, кир ювиш, идиш-товоқларни ювиш, тозалаш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя этишда мухим ўрин тутади.

5.Чўмилиш бассейнларига қўйиладиган гигиеник талаблар.

Жавоб:

Бассейнлар бинонинг ўртасида қурилиб, унинг атрофида ечиниш учун алоҳида-алоҳида хоналар қурилади. Бассейнга тушишдан олдин албатта чўмилувчи кмиши душ қабул қилиши керак. Бунинг учун бассейнларда душлар қурилади.Бассйенларда чўмилишда қуйидаги нормаларга риоя қилиш керак: ҳар 4,5-5 м3 сувга 7 киши, чўмилиш майдони ҳар бир чўмилувчига 1,75-2,5 м2, бассейн чуқурлиги 0,5-0,7 метрдан 2,25 мргача бўлиши керак. Бассейнда узоғи билан 30 минут чўмилиш тавсия қилинади.

Санитария эпидемиологик нуқтаи назардан бассейн суви тоза бўлиши керак. Бассейндаги сув сифатини яхши сақлаш учун қуйидаги гигиеник талаблар қўйилади.

1.Бассейндаги сувнинг ҳиди бўлмаслиги керак, тиниқ, ҳарорати 20-250С дан ошиқ бўлмаслиги керак.

2.Сув намуналарининг 10%ида 1см3 сувда 1000 та бактериялар бўлиши мумкин, аммо 1см3 сувда уларнинг сони 5000 тадан ошмаслиг керак.

3.Сувнинг коли-титри 10см3 бўлиши рухсат этилади.

4.Сувнинг температураси 23-250С бўлиши тавсия қилинади.

Чўмилиш бассейнларидаги сувни вақти-вақти билан алмаштириб туриш керак. Бассейн суви лаборатория ёрдамида анализ қилиниб, унинг тиниқлиги, ранги, қолдиқ хлори ва микроблар сони аниқланиб турилади. Бассейн сувидаги қолдиқ хлор бир литр сувга 0,2-0,5 мг дан кам бўлмаслиги керак.

6.Сув таъминоти манбаларини ва сув хавзаларини мухофаза килиш сохасидаги Давлат қонунчилиги.

Жавоб:

Қандай сув манбаи бўлмасин, сувга бўлган гигиеник талаб хоҳ табиий сув бўлсин, хоҳ турли усуллар билан тозаланган сув бўлсин, истеъмол қилинганда ҳеч қандай юқумли касалликкелтириб чиқармаслиги лозим.Улар заҳарли ва радиоктив моддалар билан зарарланмаган бўлиши, мазаси, ҳиди, ранги ўзгармаслиги керак.Сув манбалари қуйидаги гурухларга бўлинади:

Ер ости сувлари асосан ер устки сувлари, ёғингарчилик оқибатида пайдо бўлган сувларнинг ер остки қаватига сизиб ўтишидан ҳосил бўлади.У ернинг пастки, чуқур, сув ўтмас қаватида тўпланиб, ер ости сув ҳавзаларини пайдо қилади. Ер ости сувлари турли чуқурликда жойлашади. Улар 1,5 метрдан 16 км гача етиши мумкин. Ерости сувлари яна босимли ва босимсиз бўлади. Босимли ер ости сувлари анчагина чуқурликда жойлашади.

Грунт сувлари. Ер остининг энг юқори, сув ўтказмас қаватида жойлашган сувлар грунт сувлар дейилади. Бу асосан фильтрланиш оқибатида пайдо бўлади, бундай сув ҳавзаларининг босими бўлмайди. Ер рельефи пастқам бўлган жойларда ер ости сувлари ер юзига булоқ бўлоқ бўлиб отилиб чиқиши мумкин. Булоқ ва чашмалар тепаликлар, тоғларнинг ён бағрида, пастқам ерларда кўп учрайди. Грунт сувлар қудуқлар ёрдамида ҳам олинади, грунт сувлар миқдори ёғингарчилик миқдорига қараб ўзгариб туриши мумкин. Грунт сувлар одатда 1,5-2 метр, гоҳо 3-10 метр чуқурликда жойлашади.Уларнинг таркибида туз бўлиши мумкин. Грунт сувлартаркиби кўп жихатдан ўша жойнинг санитария ҳолатига боғлиқ.

Артезиан сувлар. Артезиан сувлар чуқур ер ости қатламларида тўпланадиган юқори босимли сувдир. Артезиан сувлар чидамли биринчи, иккинчи ёки кўп қаватли жинсларнинг тагига жойлашган бўлиб, қатламлар орасида ётади. Сув ташувчи қаватлар ифлосланишдан анчагина ҳимояланган бўлади. Артезиан сув ҳавзалари жуда чуқурликда жойлашади. Улар фильтрланиб, сўнгра ер юзасига чиқади ёки чиқарилади. Босимли сувлар гравитацион кучлар ва атмосфера босими таъсирида сувнинг эластиклик хусусияти сабабли ҳаракатга келади. Суву ўтказмайдиган жисмлар оралиғида қисилиб ётган сув доимо босим остида ётади, қудуқ ковланиши билан босимли сув ер юзасига отилиб чиқиши мумкин.

7.Ҳаммомларнинг гигиеник ва эпидемиологик аҳамияти.

Жавоб:

Маълумки, киши танаси, яъни териси турли омиллардан ифлосланади. Натижада ифлосланган тери ўз ининг физиологик функциясини яхши бажара олмайди. Одам териси уни ташқи таъсирдан, яъни иссиқ ва совуқдан, жароҳатланишдан, организмга инфекциялар тушишиданасрайди. Теринингэпидермис қаватидаги хужайралар ўлиши оқибатида ҳамда терлаш ва тери устига чанг ўтириши, микроблар ёпишиши оқибатида тана кирланади, тери ости ёғ безларининг ёғ ажратиши, унинг кирланиши терининг турли йирингли касалликларига сабаб бўлади. Шунинг учун терини тез-тез совунлаб, булут (мочалка) билан ювиб туриш керак.

Қадимдан ҳаммомда тез-тез ювиниш кўпгина терапевтик касалликларни, яъни ревматизм, радикулит, миозит, невроз ва бошқа касалликларни даволашда катта аҳамиятга эга бўлган.

Ҳаммомдан сўнг бирданига, айниқса ҳаво ҳарорати пасит бўлганда совуқ сув ичишярамайди. Ҳаммом га терининг йирингли касаллиги ва таносил касалликлари билан оғриган кишилар қўйилмайди. Ҳаммомда ҳар бир киши узоғи билан ўртача 1 соат ювиниши керак.

8.Тупроқ (хоссалари, таркиби) ва унинг гигиеник ахамияти. Тупроқнинг ўзини-ўзи тозалаш жараенлари (механизмлари) ва турли омилларга боғликлиги.

Жавоб:

Тупроқ таркибидаги ноорганикмоддалар кристалли силикат ёки кварцдан иборат. Улар 60-80% ни ташкил қилади. Тупроқ минерал қисмининг кўпроғини алюмосиликат ташкил қилади. Улар дала шпати, хлоритлар, шаффоф минерал ва бошқалардан иборат. Тупроқ таркибида алюмосиликатдан ташқари Менделеев системасидаги барча элементлар топилиши мумкин. Бу микроэлэментлар ичида энг аҳамиятлиси фтор, йод, марганец, темир ҳисобланади. Уларнинг тупроқда кўпайиб ёки камайиб кетиши натижасида буқоқ, кариес, флюороз каби касалликлар келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун ҳам тупроққа баҳо берилганда тупроқдаги элементлар миқдори рухсат этилган миқдор билан солиштириб кўрилади.

Тупроқни ўзини-ўзи тозалаш жараёни. Тупроқда органик моддалар парчаланиши минерализация ва нитрификация босқичида ўтади. Минерализация жараёни аэроб ва анаэроб шароитда ўтади. Спорасиз, ачитиш жараёнида қатнашадиган микроблар анаэроб шароитда парчалана бошлайди. Органик моддаларнинг парчаланишида тупроқдаги бир хужайралилар, чувалчанглар, моғорлар, ҳашаротларнинг тухумдан чиққан қуртлари ҳам қатнашади.Анаэроб шароитда парчаланадиган органик моддалар ўзидан қўланса ҳидли аммиак, водород сульфид, меркаптан каби моддаларни чиқариб ҳавони ифлослантиради.

Тупроқни кимёвий моддалар билан ифлосланганлигини кўрсатувчи белги унинг таркибида органик азот, аммиак, органик карбон, нитратлар, хлоридлар ва саноат корхоналари чиқиндиларининг топилишидир. Бу кўрсаткичлар контрол тупроқлар билан солиштирилади.

 9.Сув хавзаларини қайси асосий ифлосланиш манбаларини биласиз?

Жавоб:

Сув ҳавзаларининг асосий ифлосланиш манбалари:

-канализация сувлари;

-саноат корхоналари чиқинди оқава сувлари;

-ёмғир, қор ва дарё яқинида жойлашган турар жойларнинг оқава сувлари;

-нефть маҳсулотлари ташувчи кемаларнинг чиқинди сувлари;

-дарёлардан қум олиш, уни тозалаш;

-каноп ва бошқа ўсимликларни ивитиш натижасида пайдо бўладиган чиқинди сувлар;

-сувда сув ўсимликлари ва ҳайвонларнинг ўлиши;

-ёғочларнинг оқизилиши;

-шудгорлар ва фермаларнинг оқава сувлари ва бошқалар.

10.Тупроқнинг тозалик даражасига гигиеник хулоса беринг?

Жавоб:

Тупроқнинг тозалик даражасига гигиеник хулоса беришда тупроқни одам саломатлигига безарар бўлиши санитария текширувлари ва лаборатория текширув натижалари асосида олиб борилади. Текширилаётган тупроқ майдонини санитария-топографик холати, рельефи, ер ости сувларини жойланиш юзаси ва оқим йўналиши, ер майдони ўлчамлари, тупроқнинг тури, кўкаламзорлаштириш даражаси, ифлослантириш манбаининг жойлашган ўрни ўрганилади.

Тупроқнинг ифлосланиш даражасига таъсир қилувчи объектнинг санитария-техник ҳолатини изохлаш (объектлар сони ва номи, уларнинг тупроқнинг ифлосланишлик таъсири, ифлосланишнинг тури ва унинг давомийлиги, майдоннинг ишлатилиш тартиби ва ифлосланиш механизми), санитария эпидемиологик ҳолатига баҳо бериш: аҳолининг, ҳайвонларнинг касалланиши, ер ости сувларини, ўсимликларини ифлосланиши идора лабораториялари текширувлари натижаси асосида ўрганилади.

11.Атмосфера ҳавосини ифлосланишининг олдини олиш йўллари

Жавоб:

Ҳозирги кунда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш учун 3 та тадбирни амалга ошириш кўзда тутилади. Булар технологик, лойиҳалаш ҳамда санитария-техника тадбирларидир. Мазкур тадбирлар амалга оширилса, турар жойлардаги атмосфера ҳавосининг ифлосланишини рухсат этиладиган даражада таъминлаш керак бўлади.

А) Технологик тадбирлар.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда технологик тадбирларнинг аҳамияти катта. Текшириш натижаларига қараб объектларга ва атмосфера ҳавосига ташланадиган чиқиндилар миқдорини камайтириш ёки мутлоқ тўхтатиш мумкин бўлади. Бунинг учун саноат корхоналардаги технологик жараёнлар такомиллаштирилиши лозим. Шунда ҳатто чиқиндисиз ёки кам чиқиндили маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Бунда йжараён берк жараён дейилиб, бунда чиқиндилар умуман бўлмайди ёки бундай чиқиндилардан бошқа маҳсулот тайёрланади.

Б) Лойиҳалаш тадбирлари. Лойиҳалашга асосланган тадбирлар ўз ичига бир қанча комплекс холдаги масалаларни олади. Жумладан,

-шаҳар ҳудудини зоналарга бўлиш;

-табиий чангларга қарши курашиш;

-санитария-ҳимоя чегараларини ташкил қилиш;

-турар жойлар лойиҳаларини такомиллаштириш;

-турар жойларни кўкаламзорлаштириш ва бошқалар.

Лойиҳалашга асосланган чора-тадбирлар асосан чиқиндиларни атмосфера ҳавосига тушишининг олдини олишга қаратилган. Саноат корхоналари шҳар ҳудудида тўғри жойлаштирилиши, шаҳар бош лойиҳасига ҳамда санитария нормаларига асосланган ҳолда қурилиши керак.

В) Ҳавони автотранспорт воситалари чиқиндиларидан муҳофаза қилиш.

Шаҳар ҳавосини маълум даражада ифлослантирадиган омиллардан бири автотранспорт воситаларидир. Ҳаво ифлосланишининг олдини олиш йўлларидан бири моторларда пайдо бўладиган захарли моддаларни нейтрализаторлар ёрдамида захарсизлантириш хисобланади. Бундан ташқари, автомашиналар ёқилғисининг тўла ёнишини таъминлайдиган моторлар ишлаб чиқиш зарур. Атмосфера транспорт воситаларидан чиқадиган газлардан ифлосланишининг олдини олиш учун чорраҳаларда тартиб ўрнатиш, транспорт ҳаракатини тўғри йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Кўчаларга дарахтлар ўтқазиш, ер ости йўлларини кўпайтириш, айниқса чоррахаларда машиналар тўхтаб қолишига йўл қўймаслик лозим.

Мабодо транспорт воситалара қатнайдиган йўлларга яқин қилиб қуриладиган бўлса, аввал кам қаватли уйлар, ундан кейин кўп қаватли уйлар, сўнгра эса болалар боғча яслиси, мактаб ва бошқалар қурилиши керак.

12.Ичимлик сувини қандай зарарсизлантириш усуллари мавжуд.

Жавоб:

Ахолини марказлашган сув билан таъминлаётган вақтда унинг инсон соғлиғига зиён етказмаслигига, юқумли касалликлар келтириб чиқармаслигига ахамият бериш керак. Хозирги сув тозалаш иншоотлари 99% гача бактерияларни ушлаб қолиш имкониятига эга. Аммо сувни  100% бактериялардан озод қилиб бўлмайди. Агарда ичимлик суви етарли даражада зарарсизлантирилмаса сув орқали аҳоли ўртасида ичбуруғ, гепатит, қорин тифи, паратиф, диарея касалликлари тарқалиши мумкин. Сувни зарарсизлантириш усуллари асосан 2 гурухга бўлинади.

1.Кимёвий усул ёки реагентли усул.

2.Физикавий усул ёки реагентсиз усул.

Реагентли усулда сувни зарарсизлантиришда бирор бир реагент яъни кимёвий бирикма (хлор, аммиак, озон ва бошқалар) ёрдамида зарарсизлантирилади. Сувни реагентли усулда зарарасизлантиришнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади. Хлорлаш, 2 марта хлорлаш, супер ёки гиперхлорлаш, хлораммонизация, кумушнинг олигадинамик таъсири ёрдамида хамда оғир металлар ёрдамида.

Реагентсиз усулда сувни зарарсизлантириш ультратовуш, қайнатиш, ультрабинафша нурлари, гамма нурлари стериллаш усуллари орқали амалга оширилади. Сувни хлор бирикмалари билан зарарсизлантиришнинг мохияти ва унинг самарадорлигини таъминловчи шароитларини кўриб чиқадиган бўлсак, хлорлаш ўзининг арзонлиги, ишлатилишнинг оддийлиги ва ишончлилиги билан қулай. Сувни хлорлаш яхши натижа бериши учун қуйидаги холларга риоя қилиниши керак.

1.сув муаллақ моддалардан тозаланиши керак.

2.хлорнинг миқдори зарарсизлантириш учун етарли бўлиши керак.

3.хлор сув билан тўла тўкис аралашиши зарур хлор сувга тушгач фақат микроорганизмлар билан реакцияга киришмай, балки органик моддалар билан хам реакцияга киришади. Сув хлорлангандан кейин ярим бир соат ўткач сувдаги моддалар хлорга тўйинади ва ортиқча хлор сув таркибида қолади. Бунда қолдиқ хлорнинг сув таркибида 0,3-0,5 мг бўлиши гигиеник меъёрларга тўғри келади. Сувда хлорнинг шимилишига сувнинг харорати сувдаги коллоид ва муаллақ моддалар таъсир кўрсатади. Агарда сув таркибида коллоид ва муаллақ моддалар топилса хлорлаш самарали ўтмаганлигидан далолат беради.

13.Дорихона биносига қўйиладиган гигиеник талаблар.

Жавоб:

Дорихона бинолари кўп қаватли турар жойларнинг биринчи қаватида ёки алохида жойлашган бўлиши лозим. Дорихона қуйидаги хоналардан ташкил топган бўлиши лозим: савдо зали, тайёр ва термолабил дорилар сақлаш хонаси, дам олиш хонаси ва сан узел. Савдо зали хамда тайёр ва термолабил дорилар сақлаш хоналарига биттадан ёзги-қишги кондиционер ташкил қилинган бўлиши лозим. Тайёр ва термолабил дорилар сақлаш хонасида термолабил дори воситаларини сақлаш учун совуткич бўлиши лозим. Дорихонанинг савдо зали хамда тайёр ва термолабил дорилар сақлаш хоналарига биттадн термометр ташкил қилиниши лозим. Ишчилар дам олиши ва овқатланиши учун шароит яратилиши лозим. Дорихонанинг канализация, сув ва иситиш тизимлари марказий тармоққа уланган бўлиши, дорихона хоналар ҳавосини зарарсизлантириш учун бактериоцид лампа ташкил қилинган бўлиши лозим.

 14.Аҳолини марказлашган водопровод суви билан таъминлаш учун сув ҳавзаларини танлашга қўйиладиган талаблар.

Жавоб:

-аҳоли турар жойларининг қисқача характеристикаси;

-сув олиш учун мўлжалланган жойнинг ситуацион плани;

-марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш учун қурилиши керак бўлган водопровод иншооти лойиҳаси;

-келажакда ва ҳозир аҳоли сонининг ўсишини ҳисобга олиб, бир суткада сарфланадиган сув ҳажми;

-сув манбаларидаги сувнинг сифати тўғрисида маълумотга эга бўлиш;

-юза оқава сувларнинг оқиш тартиби, фаслга қараб улар миқдорининг ўзгариши, сув ҳаражатларинг катта, ўртача ва кичик миқдорини аниқлаш;

-шимолий зоналарда сув юзасидаги муз қатламлари ҳаракат даврини ҳисобга олиш, аҳоли учун тахминий сув ҳаражатини ҳисоблаш, бунда йилнинг энг кам сувли даври хисобга олинади.

Марказлашган водопровод суви билан таъминлаш учун мўлжалланган очиқ сув ҳавзасидаги сувларнинг ҳиди, мазаси, ранги, сувнинг реакцияси, минерал таркиби, оксигенга бўлган биохимик талаб, сувнинг бактериал таркиби ва кимёвий токсик моддалар таркиби кўрсаткичларини хисобга олиш зарур.

15.Сув ҳавзаларининг санитария муҳофаза зоналари қандай гуруҳларга бўлинади.

Жавоб:

Санитария ҳимоя зонаси – бу хўжалик ичимлик сув ҳавзаларини, сув қабул қилиб олиш иншоотларини маълум ажратилган масофа ва территорияларда ҳимоя қилишдир. Санитария ҳимоя зонасини ташкил қилиш, яъни маълум ажратилган территорияда қаттиқ тартиб ўрнатилиши, бу айниқса очиқ сув ҳавзалари учун ва ер ости сувларининг ифлосланишининг олдини олиш учун мўлжаллангандир. Улар сув манбаларини тасодифий ёки атайлаб зарарлантирилишини олдини олишга имкон беради.

Санитария химоя зоналари сув манбалари ва водопровод иншоотлари учун уюштирилганда 3 зона минтақа кўзда тутилади.

Биринчи минтақа территорияларига қўйиладиган талаб қуйидагича:

-биринчи минтақага қарашли территориялар ҳар томондан деворлар билан ўралади;

-унинг территорияси ички ишлар бўлими ходимлари  томонидан қўриқланади, махсус ҳужжатсиз ҳеч ким у ерга қўйилмайди;

-биринчи минтақа территориясида водопровод иншоотдарига алоқаси бўлмаган қурилишларга рухсат этилмайди;

-ҳожатхоналар темир-бетон, ер ости сувларини ифлослантирмайдиган қилиб қурилади;

-майдонни тоза тутиш, ободонлаштириш, йўлларга асфальт ётқизиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш ва бошқа чора тадбирлар кўзда тутилади;

-биринчи минтақадаги сувларда балиқ тутиш, чўмилиш, қайиқда учиш, сув бўйларида мол боқиш, экинларга заҳарли химикатлар сепишга рухсат этилмайди.

Иккинчи ва учинчи минтақалар чеклаш ва кузатиш майдонларини, ер ости сув манбалари ва очиқ сув ҳавзалари учун ажратилган территорияларни ўз ичига олади. Бу минтақаларнинг вазифаси сув ҳавзаларини сув олиш жойигача микроблардан ифлосланишнигнг олдини олиш ва сув сифатини Давлат стандарти даражасига кўтаришдир.

Oziq-ovqat bo`linmasi

  1. Савол: Вилоят ДСЭНМ овқатланиш гигиенаси бўлинмаси ва ундаги санитария врачларининг ишини бошқаруви қандай хужжатларга асосан олиб борилади:
    1. Жавоб: Ўзбекистон республикасининг “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги қонуни хамда ДСЭНМлар тўғрисидаги низомга. давлат ва тармоқ стандартларига, техник шарт-шароитларга, қурилиш норма ва қоидаларига, гигиена нормативларига, буйруқларга, йўриқнома ва Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган бошқа хужжатларга асосан олиб борилади.
  2. Савол: Овқатланиш гигиенаси бўлинмаси марказда кимга бўйсунади:
    1. Жавоб: Вилоят ДСЭНМи санитария гигиена бўлимининг таркибий қисми хисобланади ва тўғридан-тўғри бўлим мудирига ёки бош врачнинг санитария масалалари бўйича ўринбосарига бўйсунади.
  3. Овқатланиш гигиенаси бўлинмасининг асосий мақсади:
    1. Қулай овқатланиш шароитини яратиш, миллий ва иклим хусусиятларини хисобга олган холда аҳолининг кенг қатламлари орасида рационал овқатланишни жорий этиш хисобига аҳоли саломатлигини яхшилаш;
    2. -Алиментар касалликлар    ва    овқатдан    заҳарланишларнинг    хамма    кўринишларини камайтириш, шунингдек уларни олдини олиш профилактикаси.
  4. Овқатланиш гигиенаси бўлинмасининг асосий вазифалари:
    1. Умумий овқатланиш, савдо ва озиқ-овқат саноати корхонларида овқатланиш шароитини яхшилашга, сифати кафолатланган озиқ-овқат махсулотларини пештахталарга чиқаришга қаратилган тадбирларни ўтказиш бўйича  Давлат санитария назоратини амалга ошириш;
    2. Махаллий хусусиятларини хисобга олган холда алиментар ва заҳарланиш касалликларидан огоҳлантириш ҳамда ахоли орасида овқатланиш рационини жорий этиш;
    3. Санитария маданиятини юксалтириш ва санитария буйича билим савияларини ошириш учун кенг аҳоли қатламлари ўртасида санитария окартув ишлари олиб бориш.
  5. Овкатланиш гигиенаси буйича мутаҳассисларнинг асосий иш услублари:
    1. Лаборатория — инструментал тадқиқот усуллари.
    2. Ахоли овкатланадиган объектлардаги санитария холатини таҳлил қилиш, мавжуд санитария-гигиена ва эпидемияга қарши санитария норма ва қоидаларига мувофиқ ҳамда ДСЭНМ таъсир доирасидаги тегишли тадбирларни ишлаб чиқиш.
    3. Давлат санитария назоратини амалга оширишда мавжуд қонунчиликка, санитария нормалари ва қоидаларига, шунингдек ГОСТ, DSt,ТУ,СанҚМларга суянган холда иш олиб боради. Давлат санитария назорати ҳамма озиқ-овқат объектларида, яъни умумий овқатланиш, савдо-сотиқ, озиқ-овқат саноати корхоналари, қўшма ва хусусий корхоналарида НҚОФМКенгашининг Қарорига асосан амалга оширилади.
  6. Огохлантирувчи санитария        назорати        қандай холларда амалга оширилади:
  7. Озиқ овқат объектлари қурилиши учун  ажратилган  ер майдони танланаётганда ёки рад этилганда ажратилган ер майдонига нисбатан
  8. Объектнинг қурилиш лойиҳасини экспертиза қилиш
  9. Объектнинг қурилишида лойиҳа асосида олиб борилаётганлигини назоратқилиш
  10. Тайёр бўлган объектни амалдаги меъёрлар ва лойиҳа асосида қурилганлигини ўрганиб тегишли хулоса бериш.
  11. Дудланган колбасаларда нитратларни рухсат қилинган миқдори қанча: 2,5 мг
  12. Балиқ гўштининг мол гўштидан таркиби бўйича фарқи: Балиқда бириктирувчи тўқималар оқсилларидан фақат коллаген мавжуд бўлади. Эластин бутунлай йўқ.  Балиқда бириктирувчи тўқималарнинг миқдори пастлиги (3,5 % дан ошмайди, ваҳоланки гўштда бу кўрсаткич 12 % гача етади), унинг мушаклар массасида текис тақсимланганлиги ва эластин бутунлай йўқлиги эса унча юқори бўлмаган иссиқлик ишлови берилганда ҳам тезгина тайёр бўлишини ва юқори даражада хазмланишини таъминлайди. Балиқ оқсиллари метионин ва цистеин даражаси юқори бўлиши ва оксипролин умуман йўқлиги билан ажралиб туради.
  13. Балиқ бузилиши бошланганлигининг энг биринчи кўрсаткичи: жабрасининг очиқ қизил ранги
  14. Балиқ орқали ўтадиган гижжалар: дифиллибатриоз, опистархоз
  15. Дифиллобатриоз чақирувчиси қайси: Балиқ мушаклари орасидаги кенг тасмасимон плероцеркоидлар (дифиллоботриум) личинкалари – Diphyllobothrium iatum
  16. Опистархоз чақирувчиси қайси: мушук иккиоғизи метацеркариялари (личинкалари) – Opisthorchis felineus
  17. Теннидиоз чақирувчиси қайси: Тениидоз буқа ёки чўчқа тасмасимон чувалчангининг личинкасимон шакли (финналари) билан зарарланган гўштни истеъмол қилиш туфайли ривожланади.
  18. Инсон бир кун давомида ўртача қанча йод қабул қилиши керак: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра инсон бир кун давомида ўртача-150 мг, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар-200 мг, болалар-100 мг йод қабул қилиши зарур.
  19. Ўзбекистоннинг ҳар бир аҳоли кунига озиқ-овқат билан ўртача қанча йод қабул қилади: 30-50 мг.
  20. Таркибида йод элементи кўп бўлган маҳсулот қайси: Таркибида йод элементи кўп бўлган ёнғоқ, хурмо ва балиқ махсулотлар.
  21. Йод етишмаслиги қандай оқибатларга олиб келади: Йод етишмаслиги оқибатида балалар ва ўсмирларда ақлий ривожланишнинг орқада қолиши, диққат-этиборни жамлай олмаслик ва хотиранинг ёмонлашиши ҳамда бўқоқ юзага келади. Катта ёшдаги одамлар ва ҳомиладор аёлларда эса бола ташлаш, боланинг вақтидан олдин ёки заиф холатда туғилиши, асаб тизимида бузилишлар, ақлий ва жисмоний фаолиятни бузилиши ва бўқоқни келтириб чиқаради.
  22. Ботулизм касаллиги келиб чишига сабаб нима: Ботулизм қўзғатувчиси – Clostridium botulinum микроорганизми бўлиб, табиатда асосан тупроқда, сувда, балиқ ва ҳайвонлар ичагида кўплаб тарқалган. Касалликни келиб чиқишига асосан уй шароитида кўпол равишда санитария ва технологик талаблар бузиб тайёрланган, герметик ёпилган қўзиқорин, сабзавот (помидор, бодринг тузламалари, баклажон икраси) ва гўштли консерва, тузланган балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш сабаб бўлади.
  23. Ботулизм касаллиги қандай даволанади: бемор ўз вақтида шифокорга мурожаат қилиб, махсус даво олмаса ботулизмга қарши антитоксик зардоб билан даволаниши лозим
  24. Заҳарли бўлган қўзиқоринларга қайсилари киради ва уларга ишлов бериб захарлилик хусусиятини йўқотиб бўладими: рангпар поганка, мухомор, строчок замбуруғлари киради. Уларнинг заҳарлилик хусусиятларини пазандалик ва саноат ишлови: қайнатиш, қуритиш, музлатиш, тузлаш, маринадлаш ва ҳоказо усулларнинг хеч қайсиси билан ҳам бартараф этиб бўлмайди.

Parozitalogiya bo`limi va laboratoriyasi

Паразитология буйича саволлар ва жавоблар

1.Паразитология булимида канака мутахассислар фаолият курсатади ?

Жавоб :  булимда врач-паразитолог, унинг ёрдамчиси, энтомолог, врач лаборант ва лаборантлар фаолият курсатиб улар Республика согликни саклаш вазирлиги томонидан тасдикланган йурикномалар асосида хар кайси мутахассис белгиланган вазифаларни бажаради.

2.Паразитология булимии нималар билан шугулланади ?

Жавоб:  паразитология булимии ахолии уртасида паразитар касалликларга карши кураш чора-тадбирларни ишлаб чикиш, уларни амалга ошириш, бажарилишини назорат килиш, касалликларни ташхиси, олдини олиш тадбирлари билан шугулланади.

3.Паразитар касалликларга кандай касалликлар киради ?

Жавоб: паразитар касалликларга безгак, гельментозлар, ичак соддалари чакирувчи касалликлар, эхинококкоз, лейшманиозлар, канали кайталама тиф каби касалликлар киради.

4.Паразитология булимини иш фаолиятини ким назорат килади ?

Жавоб: булимнинг иш фаолияти вилоят ДСЭНМ эпидемиология масалалари буйича бош врач уринбосари ва бош врач томонидан назорат килинади.

5.Юкори ташкилотлар кимлар хисобланади ва bi фаолиятлари тугрисида кимга хисобот берилади ?

Жавоб: вилоят ДСЭНМнинг юкори ташкилоти Республика Давлат санэпид назорат маркази ва Республика согликни саклаш вазирлиги хисобланади.

Иш фаоляитлари тугрисида ойлик, чораклик ва йиллик хисоботлар Рес ДСЭНМга урнатилган тартибда топширилади. Зарурат тугилганда эпид вазиятга кара бун кунлик, хавфталик ва кундалик маълумотлар хам бериб борилади.

6.Паразитология булимии канака хизматлар билан хамкорликда фаолият курсатади ?

Жавоб:  Паразитология касалликларга карши курашда ва уларнинг олдини олишда паразитология хизмати даволаш-профилактика муассасалари, ветеринария хизмати, коммунал хужалиги, кишлок хужалиги, уз-узини бошкариш органлари билан хамкорликда комплекс чора тадбирлар утказадилар.

7.Канака хужжатлар асосида иш .юритилади ?

Жавоб: паразитология булимлари уз фаолияти давомида Узбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати» тугрисидаги Конун «Ахолини саломатлигини саклаш» тугрисидаги Конун, санитария коида ва меъерлари, согликни саклаш вазирлигининг буйрук ва йурикномалари асосида bi олиб боради.

8.Паразитология хизмати канака асбоб ускуна, жихоз, аппаратура ва бошка нарсалар билан таъминланган ?

Жавоб: паразитология хизмати компьютер техникаси хар хил микроскоплар, куритиш шкафлари, центрифуга, лаборатория идишлари ва ойначалар, дистиллятор, сургич шкаф, совутгич, хар хил хажмдаги автомакс, гидропульт, энтомологик жихозлар, харажатлар ва кемирувчиларга карши ишлатиладиган инсектицид моддалар ва бошкалар билан таъминланган.

9.Гижжа касалликлари тугрисида кискача маълумот беринг ?

Жавоб: Хоразм вилоят ахолиси уртасида асосан 4-5 хил гижжа касалликлари учрайди, булар: тениаринхоз-энтеробиоз, гименолепидиоз, аскаридоз, эхинококкоз.

10.Тениаринхоз нима бу кандай касаллик ?

Жавоб: тениаринхоз касаллигини йирик, ялпок лентасимон паразит- хукиз тизмаси чакиради. Бу касалликнинг ривожланиш жараёни 2та организмда кечади: личинка даври корамол организмида, вояга етиш даври одам организмида кечади.

Хукиз тизмасининг узунлиги 6-10 метргача етиб одам ичагида 1та ёки бир начтаси паразитлик килиб яшайди. Гижжа танаси куп бугимлардан иборат булиб, етилган бугимлар беморнинг нажаси билан ташки мухитга ажралади, суткасига 6-8та етилган бугим ажралиши мумкин, хар бугимда 150-170 мингача тухум булиши аникланган.

Бемордан ажралиб чиккан хукиз тизмасининг тухумлари ут-уланлар, хашак, сувни ифлослантиради, натижада кора моллар бу зарарланган махсулотларни ейиш ва ичиши натижасида узларига бу касалликни юктирадилар. Кора молларда бу касаллик финноз деб аталади. Демак касаллик манбаи финноз билан зарарланган корамоллар хисобланади.

Одамлар хом, чала пиширилган ёки ковурилган финнозли кора мол гуштини истеъмол килиши натижасида бу касалликни узларига юктирадилар, бу касаллик тениаринхоз деб номланади. Финналар одам организмига тушгандан кейин 2,5 – 3 ой утган финналар вояга етган хукиз тизмасига айланади. Тениаринхоз одамда хар хил куринишда утиши мумкин; ошкозон-ичакларнинг яллигланиши, асаб тизимида узгаришлар, кунгил айниш, кайт килиш, дармонсизлик, бош айланиш каби холлар кузатилади. Беморнинг иштахаси пасаяди, баъзан аксинча иштахаси хаддан ташкари очилиб кетади. Болалар эса паришонхотир, нотинч, дарсларни узлаштираолмай коладилар.

Юкорида курсатилган аломатларни сезганда дархол шифокорга мурожаат килиб унинг айтган тавсияларини бажариш зарур.

11. Энтеробиоз касаллиги кандай касаллик ?

Жавоб: Энтеробиоз касаллигини майда, думалок, ок рангли острицалар келтириб чикаради. Острица гижжасининг икки учи уткир, узунлиги 0,5-1 см булади, одамнинг ингичка ва йугон ичакларида 15-45 кунгача паразитлик килиб яшайди касаллик манбайи бемор одам. Касаллик болаларда купрок учрайди. Ургочи острицалар орка чикарув тешигидан урмалаб чикиб тери бурмаларига 10-12 мингтагача тухум куяди. Орадан бир неча соат утгач беморда касалликнинг клиник белгилари намоён булади; коринда, киндик атрофида огрик, орка чикарув тешиги атрофида тери бурмалари кичийди. Бу холат айникса кечаси зурайиб болаларнинг безовталанишига асабий булиб колишларига сабабчи булади ва натижада бемор киши организми бушашади, иммунитети пасайиб хар хил касалликларга чекинишга мойил булиб колади. Касалликнинг энг ёмон хислатларидан бири шундаки, бемор одам нафакат атроф мухитни узининг ажралмалари билан ифлослантиради, балки ёш болалар касалликни узларига узлари кул бармоклари ёрдамида юктириб юрадилар (тирноклари билан орка чикарув тешиги атрофларини кашиб ифлосланган кулларини огзига тикишади) ва агарда санитария гигиена талабларини бажармаса бу жараён давом килаверади. Шунинг учун бундай холларда шифокорга мурожаат килиб унинг айтган чора-тадбирларини тулик бажариш керак. Беморни дори-дармон билан даволаш билан бир каторда санитария-гигиена тадбирларини утказиш мухим ахамиятга эга.

12.Аскаридоз нима ?

Жавоб: Аскаридоз касаллигини йирик, думалок паразит-аскарида гижжаси пайдо килади. Паразит ургичисининг узунлиги 20-25 см, эркаги 15-20 см, йугонлиги 6 мм ни ташкил килади. Вояга етган аскаридалар одамнинг ингичка ичагида яшайди ва бир кеча кундузга 250 мингта тухум куяди, бу тухумлар нажас билан ташкари чикади ва бемор хожатхонадан фойдаланмай богни, экинзорларни ифлос килса, ташки мухит (сув, тупрок, сабзавотлар) зарарланиб касалликни бошкаларга юкишига сабабчи булади. Демак, касаллик манбайи аскаридоз билан огриган бемор хисобланади. Организмга тушган аскарида тухуми ичакларда личинкага айланади ва конга сурилиб кон оркали жигар, упкага утади, 10-14 кундан кейин бронхлар, трахея, томокка ва яна ичакка утади. Орадан 70-80 кун утгач вояга етган аскаридага айланади. Бемор организмида аскарида бир йилгача яшаши мумкин, уларнинг сони бир тадан юзтагача булиши мумкин. Аскаридалар упкани нафас йуллари шиллик каватларини яллиглантириши мумкин, улар ичак йулига, нафас йулларига тушиб тикилиб колишлари ва беморнинг бугилиб колишига олиб келиши мумкин. Бундай нохуш холатларни олдини олиш учун касаллик аломатларини сезган захоти шифокорга учраб унинг маслахатларига амал килиш керак.

13.Безгак касаллиги буйича вилоятда вазият кандай ва бу касалликни олдини олиш учун канака чора-тадбирлар утказилмокда ?

Жавоб:  Хоразм вилоятида безгак касаллиги буйича эпидемиологик вазият баркарор. Бу касаллик охирги марта 2000 йилда Кашкадарё вилоятида харбий хизматни утаб келган аскарда кайд этилган. Ушандан буён безгакнинг махаллий холатлари хам кайд этилмади ва уни ташкаридан кириб келишига хам йул куйилмади. Бу касалликнинг олдини олиш ва уни ташкаридан кириб келишига йул куймаслик учун катор комплекс тадбирлар утказилмокда.

Жумладан даволаш профилактика ва санитария эпидемиология муассасаларида фаолият курсатаётган тиббий ходимларнинг безгакка нисбатан хушёрликларини ошириш, кадрларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш, тана харорати кутарилган беморларни ва бошка клиник курсатмаси булган беморларни безгакка лаборатория усулида текшириш, безгак буйича нохуш давлатларда булиб келган шахсларни хисобга олиш ва диспансер кузатувига олиб бориш, пашшаларга карши кураш тадбирлари шулар каторига киради.

Sanitariya-gigiyenasi laboratoriyasi

Хоразм Вилоят Давлат Санитария Эпидемиология Назорати Маркази санитария-гигиена тахлилгохи  фаолияти    тугрисида

МАЪЛУМОТ

1.Сан-гиг лабораториясининг асосий вазифаси.

Инсонни ураб турган атроф мухитдаги кимёвий моддаларни идентификациялаш,экологик ахамиятга эга текширувлар утказиш, инсон саломатлиги учун токсик хоссаларга эга  нокулай кимёвий моддаларнинг микдор катталигини  аниклаш, озик-овкат махсулотларининг  сифатли таркибини аниклашдан иборатдир.

2.Сан-гиг тахлилгохининг ишини регламентацияланишга асос солувчи талаблар.

Тадкикотларни руйхатга караб бажарилиши учун лаборатория аккредитацияланиши лозим; ахолини сан-эпидемиологик фарафонлигини таъминлаш,назорат остидаги регионларда амалий масалаларни ечиш заруриятига богликлиги талаби.куп функционал ихтисослаштирилган тизимни ташкиллаштиришларга оладиган ва аккредитацияланишига муносиб лаборатор лаборатор текширувларни утказилиши.

3.Сан-гиг тахлилгохи булинмалари.

Хоразм вилоят ДСЭНМ санитария-гигиена тахлилгохининг олтита яъни токсикология,колдик пестицидлар микдорини аниклаш,мехнат гигиена,коммунал гигиена,овкатланиш гигиена,физик-омилларни ва физик-кимёвий курсаткичларни аниклаш булинмалари мавжуд.

4.Озик-овкат лабораториясининг асосий вазифаси.

Инсон организмига кабул килинадиган барча озик-овкатликлар, озик овкат хом ашёлари шу булинмада тахлил килинади.Бу махсулотларни таркиби,сифати,ишлаб чикарилиши,ишлатиш муддатлари,хар хил контингентларнинг овкатланиш нормалари,овкатларни озукавий кийматларини ва уларни давлат андозаларига тугри келишлиги,истемолга яроклилигини,овкатдан захарланишни,нотугри овкатланишларни,озик-овкатларнинг озукавий кийматини,оксил,ёг,углевод,витамин ва минерал моддаларнинг кийматини аниклаб беради.

5.Мехнат гигиенаси тахлилгохининг максади..

Мехнат жараёни ва ишлаб чикариш мухити шароитларининг организмга таъсирини урганади хамда мехнаткашларнинг  соглигини саклаш ,иш кобилиятини ва мехнат унумдорлигини  оширишни таъминлайдиган гигиеник ва даволаш-профилактика тадбирларини ишлаб чикади.

6.Мехнат гигиенаси тахлилгохининг вазифалари.

1.Иш жараёнида организмда содир буладиган  физиологик узгаришларни аниклаш.Ишчининг корхонадаги мехнат килиш  кобилиятини аниклаш,шу асосда окилона мехнат ва дам олиш тартибини тузиш.

2.Корхонада физикавий,кимёвий,радиологик ва бошка омилларнинг ишчилар организмига  таъсирини урганиш натижасига  караб,уларнинг гигиеник меъёрларини тавсия килиш.Технологик жараённи урганиб,иш жойларининг жихозланиши,ишлатиладиган махсулот ва чикиндиларнинг организмга таъсирини урганиш.

7.Токсикология тахлилгохининг максад ва вазифалари .

Токсикология (токсико-захар,логос-таълимот)-захарланиш ходисаларнинг  олдини олиш  ва даволаш учун самарали воситаларникидириб топиш максадида захарли моддалар  хамда уларнинг хайвон организмида келтириб чикарадиган патологик узгаришларни урганадиган фандир.

8.Токсикологик текширувлардан максад.

Янги пестицидларнинг хавфли ва токсиклиги даражасини аниклаш бунинг учу нош козон ичак тракти оркали,нафас йуллари шикастланмаган тери оркали бир ёки куп маротаба организмга киритишдир.

9.Токсикологик текширувда  кулланилладиган хайвон турлари ва текширув усуллари.

1.Куён,ит,денгиз чучкаси, ок сичконлар ва каламушлар.

А) ЛД 50 ни усулларини аниклашда хайвонлар ошкозонига юбориб текшириш.

Б)Модданинг терига таъсирини урганиш.

В)Модданинг терига теккан жойидаги (махалий)узгаришларни урганиш.

Д) Модданинг тери оркали  организмга (конга) сурилиши окибатидаги узгаришларни 3

Г)Модданин кузнинг шиллик каватига таъсирини урганиш.

10.Пестицидлар нима.

Пестицидлар кишлок хужалигида зарар кунандалар хашоротлар  ёввойи утларнинг  кемирувчиларга  карши курашида кулланиладиган кимёвий воситалар.

11.Колдик пестицидларнинг аниклаш лабораториясини вазифаси.

Лаборатория озик-овкат махсулотларида, ва ташки мухит обьектларида (сув,хаво тупрок) пестицидлар  колдик микдори борлигини  аниклаш учун  тахлиллар утказилади.

12.Колдик пестицидларни аниклашда кулланиладиган усуллар.

Юпка катламда хромотогрофиялаш ва газли хромотографиялаш усулларидан фойдаланилади.

13.Физик омиллар тахлилгохининг вазифалари.

Физик  омиллар тахлилгохи бу-ташки мухитнинг одам организмига  таъсир килувчи  омиллари урганилади буларга:табиий ва сунъий ёруглик, шовкин,вибрация,электра магнит майдон ва микроиклим даражалари.

14.Физик омиллар тахлилгохининг  максади.

Саноат корхоналарида,коммунал обьектларда,озик-овкат  обьекти, болалар ва усмирлар муассасаларида ёруглик,микроиклим,ЭММ,шовкин ва тебранишлар улчанади.

15.Коммунал-гигиена лабораториясининг асосий вазифалари.

Коммунал-гигиена лабораториясининг  вазифалари бу-ичимлик сувлари,очик сув хавзалари,чикинди сувлари таркибининг,тупрок таркибининг  сан-кимёвий курсаткичларини аниклаш,хаво отмасферасидаги зарарли моддалар (газ ва чанглар)ни аниклаш,ёпик хоналарда газ ва бугларни аниклаш(окис углерод,симоб ва бошкалар),зарарсизлантирувчи моддаларнинг хлор активлигини аниклаш (гипохларид Ca,Na,Хлор охаги,АБК хлор септодез).

16.Коммунал-гигиена лабораториясида утказиладиган текширув турлари ва усуллари.

Лабораторияда ичимлик сувлари, очик сув хавзалари, чикинди сувларини таркибини колорометрик ва титирлаш усулларидан фойдаланилади.Текширув турлари сувларда органалептика,минераллашув,азот бирикмалари огир металл тузлари аникланади.Тупрокда органалептика,сулфат,нитрат формальдегид,хром аникланади.Атмосфера хавосида ис ва газларни ,чангларни фильтрлар билан аспираторда тортилиб аникланади.

 

Ekologiya va aholi salomatligi axborat tizimi bo`linmasi

Экология ва ахоли саломатлиги аҳборат   тизими бўлими.

Экология  ва ахолии саломатлиги ахборот тизими бу —  бир неча йиллар давомидаги аҳоли касалликлари, демография  кўрсаткичлари, инсон организмига таъсир киладиган ташки мухит омиллар курсаткичлари  бўйича маьлумотларни чуқур ўрганиб чиқиб,  зарарли ҳудудларни аниқлаб олиш ва бу ҳудудларни яхшилаш, ташкилий дастурлар ишлаб чиқиш ишлари билан шугулланади.

Тиббий экология – бу умумлашган илмий тартиб бўлиб, атроф муҳитнинг аҳоли саломатлигига таьсирини тиббий нуқтаи  назаридан тахлил қилади.

Бўлимнинг бажарадиган ишлари  

-Атроф муҳит ифлосланиши бўйича тўпланган маьлумотларни анализ қилади.Аҳолининг умумий касалланишини, демографик ўсиши.

Аҳоли саломатлигига таьсир қиладиган факторларнинг олдини олиш, уни йўқотиш бўйича ташкилий ишлар олиб боради.

-ДСЭНМ бўлимлари билан биргаликда аҳоли саломатлиги бўйича умумий программа тузиш.

— ДСЭНМ бўлимлари билан атроф муҳит гигиенаси аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича эпидемиологик назоратни сақлаш ва юқумли –юқумсиз касалликлар бўйича ўтказилган мониторинг  маьлумотлари тўпламини йиғиш.

-Атроф муҳитни яхшилаш, шу муҳит салбий тасири натижасида бирламчи касалликларни урганиб чиқиши шу ҳудуддаги кўрсаткичларни ишлаб чиқиш .

-Атроф муҳит ва  аҳоли  саломатлигига методологик таьсирини аниқлаш.

-Бир неча йиллар давомидаги аҳоли касалликлари,демографияси  кўрсаткичлари бўйича маьлумотларни чуқур ўрганиб чиқиб зарарли ҳудудларни аниқлаб олиш ва бу ҳудудларни яхшилаш, ташкилий дастурлар ишлаб чиқиш

-Атроф муҳитнинг ифлосланиши бўйича мониторинг ташкил қилиш ва ўтказишда аҳоли саломатлигига тасир қиладиган омиллар бўйича тўлиқ маьлумотлар йиғиш ишлари билан шугулланади.

 Экология ва ахоли саломатлиги аҳборат тизими бўлими куйидаги норматив ва ҳужжатлардан фойдаланади.

Асос бўлувчи хужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида“ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси мехнат кодекси, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Қонун).

Умумдавлат меьёрий қонунчилик хужжатлари:

Санитарая меьёр ва қоидалар, рухсат этилган меьёр (РЭМ), давлат стандартлари, қурилиш қоида ва меьёрлари, ССВ нинг асос бўлувчи буйруқлар.

Epidemialogiya bo`limi

1.Эпидемиология бу?

Жавоб:  Эпидемик жараён тўғрисидаги, унинг ривожланиш қонуниятлари ва намоён бўлиш шакллари ҳақидаги фандир.

2.Эпидемиология умумий тиббиёт фани сифатида нимани тушунасиз?

Жавоб: Аҳоли касалланишининг сабаблари, шарт-шароитлари ва тарқалиш механизмларини,унинг ҳудудлараро,  аҳолининг  турли  гуруҳлари  орасида ва йилнинг турли мавсумларида  тақсимланишини  ўрганувчи ва ушбу маълумотларни таҳлил  қилиб, касалликнинг олдини олиш  ва унга қарши курашиш чора-тадбирларини (профилактикасини) ишлаб чиқадиган  фан.

3.Эпидемиологик назорат бу?

Жавоб: Эпидемияга қарши курашиш ишларини ташкил қилишнинг замонавий шакли, аҳолини эпидемияга қарши ҳимояга тайёрлашга қаратилган ва унинг муваффақиятли бажарилишини таъминловчи  ахборотларни тўплаш,таҳлил қилиш ва муайяи  шароитни баҳолаш, мақсадни белгилаш, бошқарув қарорларини қабул қилиш ва  уларни расмийлаштириш, бажарувчиларга аниқ  кўрсатмалар  бериш ва уларнинг бажарилишини текшириш.

4.Эпидемиологик  ташҳисот бу?

Жавоб: Эпидемиологик тадқиқот усуллари ёрдамида аҳолининг эпидемиологик ҳолатини ва касалланишини аниқлаш.

5.Эпидемиологик усул нима?

Жавоб: Касалланишнинг  ҳудудлараро,  аҳолининг турли гуруҳлари орасида тақсимланишини ўрганишга қаратилган ва профилактика муаммоларини аниқлашга мўлжалланган, хавфли омилларни аниқлаш учун қўлланиладиган усуллар мажмуи.

6.Эпидемиологияда ижтимоий омил?

Жавоб:Эпидемик жараёнга тезлаштирувчи ёки секинлатувчи таъсир кўрсатадиган, юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг эволюцияси  натижасида ишлаб чиқилган ўз-ўзини бошқариш механизмларининг намоён бўлишига тўсқинлик қилувчи ёки ёрдам берувчи ижтимоий муносабатлар, алоқалар йиғиндиси.

7.Эпидемия бу?

Жавоб:Спорадик даражадан ошиб кетадиган ёки илгари уша касаллик  учрамаган жойда, юзага келадиган касалланиш.

8.Вирусли гепатит касалликлари кандай белгилар билан кечади?

    Жавоб: Вирусли гепатит А турининг яширин даври 15 кундан 50 кунгача, уртача 15-30 кун давом этиши мумкин. Гепатит В нинг яширин даври эса 60 кундан 180 кунгача давом этиши мумкин. Вирусли гепатитнинг сариклик ва сариксиз (атипик) кечадиган турлари мавжуд. Вирусли гепатитнинг сариклик билан кечадиган турида 4 давр фаркланади:

-Сариклик олди-продромал давр 3-7 кунгача

— Сариклик даври 10-15 кун давом этади.

-Саргайишдан кейинги давр

-Реконвалесценция ( тузалиш даври)

-Сариклик олди даврида беморларни бош огриги, дармонсизлик, тана хароратини кутарилиши безовта килади. Айрим холатларда бемор кучли корин огригидан шикоят килади. Беморларда уйкучанлик, бош айланиши, иштахани йуколиши, кунгил айниш, тез-тез кайт килиши кузатилади.

Бу даврнинг охирги кунларига келиб лаборатория текширувида конда жигар хужайраларининг фаолияти бузилганлигини курсатувчи ва уларни парчаланётганлигини белгиловчи моддаларини ва кейинчалик сийдикда ут пигментларининг пайдо булиши кузатилади.

-Сариклик даври уртача 10-15 кун давом этиб, касалликнинг сариклик олди даврида кузатиладиган умумий захарланиш белгиларининг кучайиши билан бир каторда куз ок пардасининг саргайиши, тери ва шиллик пардаларининг сарик ранга кириши билан ажралиб туради. Жигар катталашиб, каттиклашади, талокнинг катталашуви кузатилади.

-Саргайишдан кейинги давр 2-3 хафта давом этади. Бу даврга келиб касаллик белгилари тобора йукола боради, талок, жигар кичрайиб, уз холига кайтади.

-Реконвалесценция даври бир неча ойгача давом килади ва беморнинг согайиши билан тугайди.

9. Вирусли гепатит касалликларини олдини олиш учун нималарга эътибор бериш керак?

Жавоб: Касаллик учогини зарарсизлантиришнинг асосий йули беморларни иложи борича касалликнинг дастлабки бошлангич даврида аниклаш ва уз вактида алохидалаб куйиш. Касалликни олдини олиш учун санитария ва гигиена коидаларига риоя килиш керак. Вирусли гепатит В ни олдини олиш максадида донорларга махсус текширувдан утказилгандан сунгина кон топширишга рухсат бериш, тиббиёт муассасаларида факатгина бир марта ишлатиладиган шприцдан фойдаланиш тавсия этилади.

10. Хозирги кунда вирусли гепатит А касаллигига карши вакцина мавжудми?

Жавоб: Мавжуд, вирусли гепатит А касаллигига карши вакцина Республикамизнинг барча хухудларида 2014йил 14 нюндан бошлаб эмлаш ишлари утказилмокда.

11.Инфекциянинг юқиш механизми бу?

Жавоб: Инфекциянинг  юқиш механизми бу -эволюция давомида пайдо бўлган, касаллик қўзғатувчисининг  инфекция манбаидан соғлом киши  организмига  ўтиш  жараёнидир. Юқиш  механизми уч босқичда амалга ошади (қўзғатувчининг бемор организмидан  ташқарига ажралиб  чиқиши, ташқи  муҳит объектларида бўлиши ва соғлом  киши организмига  кириши)

12.Госпитал инфекциялар бу?

Жавоб:  Бу ( касалхона  ичи  инфекцияси  ёки нозокомиал инфекция  ёки ятроген инфекциялар) шифохоналарда  пайдо бўладиган  ва ривожланадиган юқумли касалликлар.

13.Ротавирус касалликлари нима?

Жавоб:-Ротавирус инфекцияси  —  вируслар чақирадиган диарея касалликлари.

-Ротавируслар  ошқозон-ичак йўлига зарар етказади, оқибатда ошқозон фаолияти кескин бузилади.

-Ротавируслар гўдакларда оғир ошқозон ичак касалликларини келтириб чиқаради.

-Ротавирус  инфекцияси билан 3-5 ёшгача хар бир бола касалланади.

14.Ротавирус касаллигига қарши вакцина мавжудми?

Жавоб: Хозирга вақтда 2та ротавирус инфекциясига қарши вакцина  мавжуд:

-RotarixTM   GlaxoSmithKline да ишлаб чиқарилган  Бельгия

-RotaTeqTM  Мерк Шарп и ДоумКорп США фирмасида ишлаб чиқилган.

15.Ротавирус вакцинаси нима?

Жавоб:-Ротавирус вакцинаси оғиз орқали юбориладиган суюқ  холатдаги вакцина

-Вакцина 1та тюбикда оғиз орқали юбориш  учун ишлаб чиқилган.

-1 тюбик = 1 доза

-1 тюбик  1.5мл  суюқликдан иборат