“Instagram” ва “Хоrazmbugun” ижтимоий тармоқларида таркатилган маълумот

Хоразм вилояти Питнак шаҳар “Дамас” заводига қарашли яна бир заводда ишчиларга берилаётган овқатларнинг сифатсизлиги, ишчилар ушбу овқатлардан захарланаётганлиги тўғрисидаги сарлавҳа остида “Instagram” ва “Хоrazmbugun” ижтимоий тармоқларига оммага тарқатилган маълумот Давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати ҳамда корхона маъсул ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш якунида “Instagram” ва “Хоrazmbugun” ижтимоий тармоқларида ёритилган танқидий мақола ўз тасдиғини топмади.

Бу тўғрисида корхонада ишловчи ишчилардан танлаб сўралганда, улар томонидан овқатларнинг сифати ва овқатланиш учун яратилган шароитлар тўғрисида шикоятлари йўқлиги билдирилди(Ишчиларнинг ушбу масала юзасидан ёзма хатлари олинди).

“GM-Uzbekistan” АЖнинг Хоразм вилояти филиали тиббиёт пункти бош врачи, Питнак шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва ДСЭНМ Бош врачлари корхона ишчилари ўртасида овқатланиш билан боғлиқ нохуш холатлар юзасидан шикоят ва аризалар келиб тушмаганлигини тасдиқлашди.

Марказ томонидан оммага бундай нотўғри маълумотларни тарқатаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаш ва уларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўришни сўраб вилоят ички ишлар бошқармасига хат берилди.