Arxiv: Август, 2015

Вилоятдаги деҳқон бозорларни санитария ҳолатини яхшилашни назорат қилиш тўғрисида

 Хоразм вилоятида 16та дехқон бозорлари рўйҳатдан ўтган. 9таси лойиҳа асосида қурилган — Урганч шаҳар марказий “Дехқон” бозори ОАЖ, Боғот, Гурлан, Қўшкупир, Хива, Хонқа, Шовот, Янгиариқ ва Янгибозор туман марказий деҳқон бозорлари. 7 таси мослаштирилган — Урганч шаҳар “Чолиш”, Питнак, Хазорасп марказий ва “Омад қуши”, Шовот туман “Чўқли”, Қўшкупир туман “Хосиён” ва “Ғозовот” деҳқон бозорлари.

Санитария-гигиена лабораториялари фаолиятини янада яхшилаш йўлида

          Жорий йилнинг 7 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика давлат санитария эпидемиология назорат марказларининг санитария-гигиена лабораторияларининг иш фаолияти сифатини янада ошириш ва самарали таҳлилар ўтказиш мақсадида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан семинар ўтказилди. 

Республикада фаолият юритаётган шаҳар ва туманлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбар ходимларининг билим ва малакасини ошириш бўйича ташкил этилган семинар-ҳисобот машғулотлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 23 июндаги 256-сонли буйруғи асосида жорий йилниг 29 июн — 9 июл кунлари Республикада фаолият юритаётган шаҳар ва туманлар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари раҳбар ходимларининг билим ва малакасини ошириш тўғрисида 3 кунлик семинар-ҳисобот машғулотлари бўлиб ўтди.