Хоразм вилоятида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъуллар иштирокида семинар ўтказилди.

2019 йил 17 май куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг Урганч филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича Давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК мутахассислари томонидан вилоятдаги маҳаллий ҳокимят органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича масъул ходимлар учун ўқув семинари ўтказилди.

Семинарни Хоразм вилояти Ҳокимининг биринчи ўринбосари котибият мудири Х.Байжанов очиб берди ва Давлат инспекцияси ҳамда “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК ходимлари томонидан Ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича долзарб мавзуларида таёрланган маърузалари билан иштирок этди.

Мазкур семинарда вилоятдаги маҳаллий ҳокимят, шунингдек 80 дан ортиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг
150 нафардан ортиқ масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига Давлат инспекцияси ва “Техник кўмаклашиш маркази” ДУК ходимлари томонидан жавоблар берилиб, иштирокчиларга ахборот хавфсизлиги таъминлашга қаратилган маълумотлар жамланган буклетлар ҳамда CD дисклар тақдим қилинди.