Озик овкат қўшимчаларидан фойдаланиш тўғрисида маълумот.

Озиқ-овқат махсулотларини ишлаб чиқаришда хозирги кунда озуқавий қўшимчаларсиз технологик жараён йўқ. Масалан, нон ишлаб чиқаришда ачитқи ёки сода ишлатилиши. Махсулотларнинг яроқлилик муддатларини узайтириш мақсадида қўлланиладиган консервантлар, ёки шакар ўрнини босувчи ширинликлар. Аммо, кўпчилик озиқ-овқат қўшимчалари сунъий, яъни кимёвий моддалар синтези натижасида олинади, шу сабаб, уларнинг озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқаришда қўлланишини назорат қилиш зарурияти мавжуд.

Халқаро Кодекс Алиментариус ташкилотининг тавсияларида озик овкат қўшимчалари Е харфи билан белгиланган бўлиб, куйидаги гурухлардан иборат:

E100–E199 – бўёклар;

E200–E299 – консерванлар;

E300–E391 – оксидланишга карши ва кислоталикни меъёрловчи моддалар;

E400–E481 – стабилизаторлар, эмульгаторлар ва куюклантирвучи моддалар;

E500–E585 – бошка турдаги кўшимчалар;

E600–E699 –таъм ва ароматни кучайтирувчи моддалар;

E700–E899 – янги турдаги кўшимчалар;

E900–E999 – сирловчи (ялтиротувчи), ширинлик ўрнини босувчи, унни окартирвучи кушимачалар;

E1100–E1105 – ферментлар.

«Е» коди берилди дегани у суньий ёки кимёвий деган тушунча эмас. Масалан, Е160a “каротинлар”, Е162 “лавлаги бўёғи“, Е170 “карбонат кальций” , Е300 “аскорбин кислотаси” ва бошқа шунга ўхшаш болалар учун фойдали бўлган қўшимчалар мавжуд. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида болалар учун мўлжалланган махсус маҳсулотларда №0283-10 сонли“Озиқ овқат маҳсулотларининг хавфсизлигига бўлган гигиеник талаблар”  Санитар Қоидалари талабига мувофиқ сунъий озиқ овқат қўшимчаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Республикамизда озик-овкат қўшимчаларини хориждан олиб келиш, ишлаб чиқариш ва куллаш Ўзбекистон Республикасининг №0296-11 сонли “Озиқ овқат қўшимчаларини ишлаб чиқариш ва ишлатилишини меъёрлашга бўлган гигиеник талаблар”  Санитар Қоидаларида белгилаб берилган бўлиб, www.minzdrav.uz сайтида жойлаштирилган. Озик –овкат кушимчаларининг кабул килинган меъёрларининг бажарилиши соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномаларда ва маҳсулот рецептурасида белгиланиб, унинг назорати маҳсулот ишлаб чиқарувчилар зиммасига юкланган.

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 25 апрелида «Ахоли ўртасида соғлом овкатланишни янада ривожлантириш» тўғрисидаги 102 Карори ва 2015 йил 29 августдаги 251-сонли «2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси ахолисининг соғлом овкатланишини таъминлаш Концепцияси ва чора-тадбирлар комплексини тасдиклаш тўғрисида»ги қарорларини таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг 2015 йил 23 сентябридаги №11 Карори билан Ўзбекистон Республикасида болалар ва усмирлар саломатлигига салбий таъсир курстатувчи консервантлар Е242 Диметиддикарбонат (велькорин) (Dimethyldicarbonat), Е237 Формиат натрия (Sodium formate), Е238 Формиат кальция (Calcium formate) махсулотлар ишлаб чикаришда кулланилиши таъкикланди. Илгари, Бош Давлат санитария врачининг 2007 йил 25 сентябрида қабул қилинган қарори билан Республикамизда буёк Е128 (Қизил 2G), консервантлар Е216 (Пара оксибензой кислотасининг пропил эфири), Е217 (Пара оксибензой кислотасининг натрий тузли пропил эфири) таъқиқланган.