Вирусли гепатит турлари

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТНИНГ А ВА Е ТУРЛАРИ

Вирусли гепатитнинг А ва Е турлари — юқумли касаллик бўлиб, бунда вирус жигар ҳужайраларини жароҳатлаши билан кечади. Касаллик қўзғатувчилари беморнинг нафас йўллари шилимшиқ суюқлиги, сўлаги, қусуғи, нажаси ва пешоби орқали ташқарига ажралиб чиқади.

Касалликнинг юқиш йўллари ва келтириб чиқарувчи омиллари:

  • вирус одам организмига оғиз орқали қайнатилмаган сув ва вирус билан зарарланган озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш орқали;
  • бемор фойдаланган идиш-товоқлар, чойшаб, ёстиқ жилди, кийим-кечаги, ўйинчоқлар, сўрғичлар ва ҳожат тувакларидан фойдаланиш;
  • бемордан қолган овқат қолдиқларини истемол қилиш;
  • тозаликка риоя қилмаслик, қўлларни совунлаб ювмаслик;
  • мева сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш;
  • қайнатилмаган сувни ичиш;
  • касаллик қўзгатувчиларини ташувчи пашшаларнинг кўпайиши.

 Касалик аломатлари:

·        умумий ҳолсизлик,

·        иштахасизлик,

·        кўнгил айниши,

·        овқатлангандан сўнг қайт қилиш,

·        шиллиқ қават ва терининг сарғайиши.

         Кўриладиган чоралар:

  • касаллининг илк белгилари сезилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра даво-муолажаларини олиш керак.

         Профилактик тадбирлар:

  • вирусли гепатит-Ага қарши эмлатиш;
  • ҳўл мева ва полиз маҳсулотларини яхшилаб ювиб истеъмол қилиш;
  • сувни қайнатилган ҳолда ичиш;
  • сув ҳавзаларида чўмилганда сувларни тозалигига ва чўмилиш жараёнида сув ютмасликка эътибор бериш;
  • озодалик ва орасталикка риоя қилиш;
  • қўлларни овқатдан олдин ва ҳожатдан кейин совунлаб ювиш;
  • уйда ва жамоат жойларида гигиена қоидаларига риоя қилиш.

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТНИНГ В, С ва Д  ТУРЛАРИ

Вирусли гепатитнинг В, С ва Д турлари — юқумли касаллик бўлиб, бунда вируслар жигар ҳужайраларини жароҳатлайди. Касаллик қўзғатувчиси бўлган вируслар одам танасига қон ва жинсий йўллар орқали ўтади. Организмга вирус тушиши билан касаллик тўсатдан бошланмайди. Дастлаб вирус организмда кўпайиб, жараён клиник белгиларсиз кечади, буни касалликнинг яширин даври деб аталади. Гепатитнинг В, С, Д, турларида яширин давр 6 ойгача давом этиши мумкин.

 Касалликнинг юқиш йўллари ва келтириб чиқарувчи омиллари:

  • игна ва шприцлардан умумий фойдаланганда (гиёҳванд моддаларни томир орқали қабул қилишда игна ва шприцдан умумий фойдаланиш);
  • вирусли гепатит касаллиги қўзғатувчиларини ташиб юрувчи шахслар билан жинсий алоқада бўлганда;
  • вирус  билан  зарарланган  қон ва қон маҳсулотларини қуйилганда;
  • тиш чўткаси, соқол олиш, тирноқ тозалаш ва олиш анжомларидан умумий фойдаланилганда;
  • зарарсизлантирилмаган тиббий асбоб-анжомлар орқали турли хил тиббий (стоматологик, гинекологик, жарроҳлик ва ҳ.к.) муолажалар олиш жараёнида;
  • онадан болага ҳомиладорлик даврида ва туғруқ вақтида ҳам юқиши мумкин.

Касалик аломатлари:

  • умумий ҳолсизлик;
  • иштаҳанинг йўқолиши;
  • кўнгил айниши;
  • қайд қилиш;
  • шиллиқ қават ва тери рангининг сарғайиши;
  • оёқ бўғимларининг оғриши;
  • баъзида шамоллаш белгилари билан ҳам намоён бўлиши мумкин.

Касалликнинг вақтида аниқланмаслиги ва даволанмаслиги жигар фаолиятининг бузилишлари билан кечадиган жигар циррози каби оғир асоратлар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.

Кўриладиган чоралар:

  • касаллининг илк белгилари сезилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсиясига кўра даво-муолажаларини олиш керак.

Профилактик тадбирлар:

  • болаларни эмлаш календари асосида ўз вақтида гепатит-В га қарши эмлатиш;
  • шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш;
  • тиш чўткаси, соқол олиш, тирноқ тозалаш ва олиш анжомларидан фақат алоҳидаликка эътибор қилган ҳолда фойдаланиш;
  • тиббий даво-муолажаларини олиш жараёнида бир марта ишлатиладиган шприц ва тиббий асбоб-анжомлардан фойдаланиш;
  • кашандалик, гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик каби зарарли иллатлардан йироқ бўлиш.