Вилоятдаги деҳқон бозорларни санитария ҳолатини яхшилашни назорат қилиш тўғрисида

 Хоразм вилоятида 16та дехқон бозорлари рўйҳатдан ўтган.

9таси лойиҳа асосида қурилган — Урганч шаҳар марказий “Дехқон” бозори ОАЖ, Боғот, Гурлан, Қўшкупир, Хива, Хонқа, Шовот, Янгиариқ ва Янгибозор туман марказий деҳқон бозорлари.

7 таси мослаштирилган — Урганч шаҳар “Чолиш”, Питнак, Хазорасп марказий ва “Омад қуши”, Шовот туман “Чўқли”, Қўшкупир туман “Хосиён” ва “Ғозовот” деҳқон бозорлари.

2015 йил давомида вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган вилоят ишчи гурухи билан хамкорликда 4 маротаба вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган барча деҳқон бозорларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, камчиликларни бартараф қилиш, нарх-наволарни асоссиз ошишини олдини олиш мақсадида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида барча туман ҳокимларига ва бозор раҳбарларига мавжуд камчиликлар бўйича 32та тақдимномалар киритилиб, тавсиялар берилди.

Хар бир туман бозорларининг аҳволи ёритилган 8та маълумот вилоят хокимлигига киритилиб, селектор йиғилишларида мухокама қилиниб, вилоят ҳокими томонидан туман ҳокимларига тегишли топшириқлар берилди.

Берилган тақдимнома ва тавсия хатлари асосида Хонқа, Боғот, Хива ва Шовот марказий деҳқон бозорлари фасад қисмлари, хожатхона, савдо расталари, павильонлар, чиқинди йиғиш  майдончаси, ирригация тармоқлари, гўшт павильонлари жорий таъмирланди.

Хива дехқон бозорида мавжуд балиқ маҳсулотлари сотиш саройида жорий таъмирлаш ишлари ўтказилиб, 9 та тирик балиқ сотиш учун аквариумлар янгидан ўрнатилди. Деворларни пардозлаш ва кафеллаш ишлари ўтказилди. Гўшт сотиш павильонига қўшимча ветрина совутгичлар ўрнатилди. Хожатхона жорий таъмирланди.

Қайта ўтказилган ўрганиш давомида мавжуд камчиликлар бартараф қилинмаганлиги сабабли Қўшкўпир туман ҳокими К.Собиров номига “Қўшкўпир Дехқон бозори” МЧЖ раисининг ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан ёндошганлиги, хизмат вазифасини лозим даражада бажармаганлиги сабабли И.О.Жуманиёзовни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги 27.03.2015 йилда 1/1046-сонли таклифига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Урганч “Марказий дехқон бозори” ОАЖда  мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича таъсирли чоралар кўрилмаганлиги сабабли бозор раҳбари Б.Абдукодиров огоҳлантирилди ва эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

·        Шу давр мобайнида таркибида нитрат миқдори белгиланган талаблардан ортиқ бўлган ва истемолга яроқсиз бўлган 546 кг сабзавот ва полиз маҳсулотлари, сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилмасдан сотилаётган истеъмол учун яроқсиз истемол муддати ўтган 251 кг турли озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан олинган

Амалга оширилаётган ишларга қармасдан санитария талабларни бузган ҳолда,  тиббий кўрикдан ўтмасдан ахолига маҳсулот сотаётган

·        Гурлан “Марказий дехқон бозори” ОАЖ худудида 9 нафар фуқаро 1 054 800 сўм,

·        Урганч “Марказий дехқон бозори” ОАЖ худудида 30 нафар фуқаро 4 025 600 сўм,

·        Боғот “Марказий дехқон бозори” ОАЖ худудида 3 нафар фуқаро 355 200 сўм,

·        Хива “Марказий дехқон бозори” ОАЖ худудида 15 нафар фуқаро 1 776 000 сўм,

·        Шовот “Марказий дехқон бозори” ОАЖ худудида 16 нафар фуқаро 3 433 600 сўм,

·        Хазорасп “Марказий дехқон бозори” ОАЖ худудида 3 нафар фуқаро 355 200 сўм

·        “Питнак Дехқон бозор” МЧЖ худудида 3 нафар фуқаро 355 200 сўм миқдорида, жами 79 нафар фуқароларга 11 366 400 сўм миқдорида жарима қилинган.