Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича семинар бўлиб ўтди

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича семинар бўлиб ўтди

 2019 йилнинг 7 сентябрь куни Вилоят ДСЭНМарказида Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспексияси Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда соҳа мутахассислари томонидан ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан амалга ошириш лозим бўлган устувор вазифалар, бу борада ечимини кутаётган долзарб муаммолар ҳақида маърузалар (презинтация кўринишида) қилинди ҳамда иштирокчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, марказ ходимларига ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва АКТни жорий этиш, ривожлантириш бўйича презинтация ва ушбу йўналишлардаги зарур тегишли норматив ҳужжатларнинг электрон кўринишдаги тўпламлари тақдим қилинди.